1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Совчилар жавобгарми?

Онам вафот этганлар. Укамни уйлантириш зарур эди. Совчиликка биз, яъни опалари чиққан эдик. Кейинчалик укам ажрашгандан сўнг, унинг қайнонаси сенлар совчи бўлиб туриб ёмонлигини айтмаганинг учун жавобгарсан, деди. Ҳақиқатдан ҳам совчи одам ўша рўзғор учун жавобгар бўладими? 

ЖАВОБ:  Совчи ўзи совчилик қилган рўзғор учун жавобгар деган гапнинг асли йўқ. Ундай бўлса биров совчилик қилмай қўяди. Шу билан бирга, фақат она совчилик қилади, деган гап ҳам йўқ. Сизлар укангизга совчилик қилишингиз нотўғри иш эмас. Албатта, совчи ёлғон гапирмаслиги ва алдамаслиги шарт (Аллоҳ билувчидир).