1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Келин танлашда нималарга эътибор қилиш керак?

Аллоҳ насиб этса, яқинда уйланмоқчиман. Аммо келинликка муносиб номзод топишда қийналяпман. Қандай қизга уйланганим маъқул, бу ҳақда динимизнинг қандай кўрсатмалари бор?

ЖАВОБ: Уламоларимиз барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб ҳамда бошқа омилларни ҳисобга олиб, муносиб келин танлашда қуйидаги нарсаларга эътибор бериши кераклигини таъкидлаганлар:
1. Диндорлик.
2. Серфарзандлик (бу сифат қариндош-уруғ аёлларга қараб билинади).
3. Аввал турмуш қурмаган бўлиши.
4. Диндор ва қаноатли оиладан бўлиши.
5. Ҳасаби-насаби яхши бўлиши.
6. Ҳуснли бўлиши (чунки эрнинг кўнгли тўқ бўлади, муҳаббат қўяди, бошқаларга қарамайди).
7. Қариндошлардан бўлмаслиги.
Қариндошга уйланса, болалари заифҳол бўлиш эҳтимоли кучли. Яна, Аллоҳ кўрсатмасин, келишмовчилик бўлиб қолса, қариндошлик алоқаларига путур етиши ҳам мумкин. Бегонадан бўлса, болалар заифҳол бўлмайди. Куёв-келиннинг баҳонаси билан уларнинг қариндош-уруғлари ҳам қуда-анда бўладилар, ижтимоий алоқалар ривожланади (Аллоҳ билувчидир).