1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Қасам уриб кетиши мумкинми?

Бир биродаримиз бир неча йил олдин бир қиз билан яхши кўришиб, «Мен сенга уйланаман, уйланмасам, эмган сутим ҳаром бўлсин» деб қасам ичган экан. Тақдир тақозоси билан у қиз бошқа киши билан, бу йигит бошқа қиз билан турмуш қуриб кетишди. Шу каби ичилган қасамлар одамга тегадими?

ЖАВОБ:  Агар келажак нарсага қасам ичса, қасам ҳосил бўлади. Мана шу қасамдагина қасамхўр бўлса, каффорот ўтайди. Агар қасамни ёки қасамхўрликни унутиб ёки мажбурланиб қилган бўлса ҳам. Одатда оддий қасам худди шу қасам ҳисобланади. Бундай қасам ичган одам қасамига содиқ қолиши лозим. Агар қасамида турмаса, қасамхўр бўлади ва гуноҳ содир этган ҳисобланиб, каффорот бериши вожиб бўлади. Аллоҳ таоло Бақара сурасида: «Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз туфайли тутмайди. Лекин қалбларигиз касб қилганида тутади. Ва Аллоҳ мағфиратли, ҳалим Зотдир», деган (Аллоҳ билувчидир).