1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Талоқ қўйишга ҳаққи борми?

Агар бир мусулмон йигит  ота-онасининг розилиги учунгина (улар «Шу қиздан бошқасига уйланмасанг, розимасман», дейишган) бир қизга уйланган бўлиб, анча вақт ўтса ҳамки у қизга, яъни маҳрамига кўнгил қўёлмаса, унинг ҳақларини хоҳламай, ўзини қийнаб, мажбурлаб (Аллоҳдан қўрққани учунгина) адо этаётган бўлса… Ва яна ўша аёл қариндоши ҳам бўлса… Орада фарзанд йўқ. Талоқ қўйишга ҳаққи борми?

ЖАВОБ:  Шунинг учун ҳам шариатда ёшларни ўзи истамаган киши билан оила қуришга мажбурлашдан қайтарилган. Бунга имом Аҳмад ва имом Насаий ривоят қилган саҳиҳ ҳадис далилдир: «Бир қиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Отам мени ўз акасининг ўғлига, унинг пастлигини кўтариш учун берди»,  деди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ишни ўша қизнинг ихтиёрига қўйдилар. Шунда қиз: «Батаҳқиқ, мен отам қилган ишга рози бўлдим. Лекин, аёлларга бу ишда оталарининг ҳеч ҳаққлари йўқлигини билдирмоқчи эдим»,  деди.
Сиз айтаётганга ўхшаш ҳолатларда икки ёш инсоннинг оилавий ҳаётлари пароканда бўлади. Уларнинг орзу-умидлари пучга чиқади. Яна бошқа қанча мусийбат ва муаммолар бошга тушади. Шунинг учун, ота-оналар ва катталар бу масалада шариат кўрсатмасига амал қилишлари, ёшларни ўзлари истамаган шахслар билан оила қуришга мажбурламасликлари керак. Биз доимо оилани сақлаб қолишга ва мустаҳкамлашга чақирамиз. Яна ҳар ким ўзи ҳисобини қилиши керак (Аллоҳ билувчидир).