1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

“Келинсалом” ширк бўлиб қолмайдими?

Халқимизда яхши бир урф-одат бор. Унга кўра хонадонга келган янги келин эрта саҳарда туриб уйнинг катталарига ва қариндош-уруғларга, янги оила аъзоларининг барчасига салом қилади. Яъни бунда инсонга таъзим ҳолатини бажаради. Савол шундайки, “келинсалом” маросими инсонга сажда қилиш бўлиб қолмайдими?

ЖАВОБ: Ислом динида Аллоҳдан бошқага сажда қилиш йўқ, мутлақо мумкин эмас, бу нарса ҳаром. Лекин биздаги келинсаломларни «сажда» дейиш тўғрисида мулоҳазалар бор. Сажда билан келинсалом орасида фарқ борлигини кўпчилик айтади. Бу ерда салом ўз номи билан турибди, сажда дейилмаяпти, иккинчидан ният ҳам сажда қилиш эмас. Ўша келин эгилиб, салом бераётган одамлар ўзларини Худо ўрнида кўришмайди ҳам. Келинда ҳам, унинг ёнида турганларда ҳам келиннинг сажда учун эгилиш нияти йўқлиги аён.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу ерда гап ниятга боғлиқ ва албатта ўша амал ҳам бутга, санамга сажда қилувчиларнинг амалларига ўхшаб қолмаслиги керак. Бу нарса яхши тушуниб олинса, ҳар хил нотўғри тушунчаларга бормасдан тўғри йўлда турилса, иншааллоҳ, яхши бўлади (Аллоҳ билувчидир).