1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Уйда мушук боқиш мумкинми?

Ислом динининг хонадонларда мушук боқиш ҳақида қандай фикр ва қарашлари бор? Умуман уйда мушук боқиш мумкинми?

ЖАВОБ:  Мушук боқиш мумкин, боқилган ҳам. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мушуклар ҳақида: «улар атрофингизда айланиб юрадиган ҳайвонлардан» деб яхши гапларни айтганлар. Пайғамбар алайҳиссаломдан энг кўп ҳадис ривоят қилган машҳур саҳоба Абдураҳмон ибн Саҳл мушукларни яхши кўриб, боқиб юрганлари учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан «Абу Ҳурайра» деган куняни олганлар, яъни «мушукчанинг отаси» деган маънода кунялаганлар. Ана шу маънода мушук уй ҳайвони сифатида боқилиши мумкин, буни ҳеч қандай ман қилиш йўқ (Аллоҳ билувчидир).