1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Аёлнинг овози авратми?

Одамлардан: “Аёл кишининг овози аврат саналади” деган гапларни кўп эшитаман. Шу масалага далиллар билан ойдинлик киритишнинг иложи борми?

ЖАВОБ: Оддий ҳолатларда аёл кишининг овози аврат эмас. Бунга саҳобаи киромларнинг ўз саволларига Оиша онамиздан парда ортида туриб жавоб эшитганлари далилдир. Агар аёл кишининг овози аврат бўлса, Оиша онамиз номаҳрам эркакларга овозларини эшиттирмас эдилар. Фақат аёл киши номаҳрамларга овозини ёқимли қилиб, нозу карашма билан гапириши мумкин эмас (Аллоҳ билувчидир).