1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Аёлнинг ҳам ажрашга ҳақи борми?

Бир дўстим олти ойдан бери рафиқаси билан яшамайди. Хотини барча юк-молларини олиб кетган. Талоқ ҳам қилинмаган, ЗАГС ҳам қирқилмаган. Лекин яшаш нияти йўқ. Аёлининг талоғини бермагани учун хотинининг ҳозирда қилаётган гуноҳлари дўстимнинг зиммасидами? 

ЖАВОБ: Албатта, аёл кишини бу ҳолда ташлаб қўйиш яхши иш эмас. Мен уларнинг қайта ярашишларини илтимос қиламан. Агар бунинг мутлақо иложи қолмаган бўлса, эркак аёлни талоқ қилиши лозим бўлади. Талоқ қилмасдан аёлни қийнаш мусулмончиликка тўғри келмайди. Бу ҳолатда аёл масъул тарафларга арз қилиб, ажралиш ҳақига эга бўлади (Аллоҳ билувчидир).