1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Алик олмаганга салом берилмайдими?

Ўзимдан катта одамга салом берсам, алик олмайди ёки менсимайгина қўл узатади. Саволим шуки, ўша одамга салом бермаслигим мумкинми?

ЖАВОБ: Мусулмон одам ҳолатдан келиб чиқиб, ўзи танигану, танимаган кишига салом бериши суннат ва одоб ҳисобланади. Саҳобаи-киромлар ривоят қилиб айтишадики: «Биз доимий равишда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқсак, олдин салом беришга ҳаракат қилар эдик. Лекин у зот биздан олдин салом бериб улгурар эдилар».
Ҳамма яхши билиши лозимки, салом бериш суннат бўлса, алик олиш вожибдир. Сиз бир кишига салом бериб, Ислом одобини адо қилдингизми, мусулмонлик ҳаққини бўйнингиздан соқит қилдингизми, ана шунга савоб оласиз. Саломингизга алик олган киши эса, одоб юзасидан, суннат юзасидан, шариат юзасидан ўзига тушган масъулиятни адо этган бўлади. Энди алик олмаса, беодоблик қилиб, вожиб нарсани тарк этган ҳисобланади. Сиз эса бундан ўксимаслигингиз ва салом бермай қўйсам бўлармикин, деган хаёлга бормаслигингиз керак. Балки салом беришда бардавом бўлинг, бунга савоб ёзилади. Алик олмаган одамнинг эса гуноҳи ўзига. Шунинг учун бу одобга амал қилиб боришни тавсия қиламиз (Аллоҳ билувчидир).