1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Фарзанд тарбиясига салбий таъсир қилмайдими?

 

 

 

Бир ривоятда айтилишича, бир ота ўз ўғлига иш буюрмас экан. «Нима учун бундай қиласиз?» деб сўрашса:  «Фарзандим менга бўйсунмай, гуноҳкор бўлиб қолишидан қўрқаман» деган экан. Мана шундай муносабат фарзанд тарбиясига салбий таъсир қилмайдими?

ЖАВОБ:  Бунга ўхшаш ғайриоддий ҳолатлар Ислом таълимотидан келиб чиқмаган нарсалардир. Қандай қилиб бир ота ўз фарзандига иш буюрмасдан умрини ўтказиши мумкин? Бу ақлга ҳам, соғлом мантиққа ҳам тўғри келмайди. Одамлар бундай нарсани ота-онанинг фарзандда ҳаққи кучли эканини, отаси норози бўлиб қолган одам дўзахга тушиши ҳақ эканини муболаға тарзда тушунтирамиз, деган маънода тўқишган.
Ислом таълимоти бўйича албатта ота-она боласини ишга буюради, ундан иш талаб қилади. Ота-онанинг фарзандидан  хоҳлаганини талаб қилишга ҳаққи бор. Лекин бу ҳақларнинг маълум чегараси бор. Вақти келганида бу ҳақларга алоҳида тўхталамиз.
Бу каби ривоятларга ишонмаслик керак. Бундай ҳолларда Қуръони каримга, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига ва мўътабар, ҳаммага таниш бўлган саҳоба ва уламоларнинг гаплари ишончли тарзда келтирилса, шуларгагина ишониш мумкин. Ноаниқ тарзда айтилган гапларга ҳеч қачон учмаслик керак (Аллоҳ билувчидир).