1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Бир танишим ўз поччасидан, яъни опасининг эридан ҳомиладор бўлиб қолди

Бир танишим ўз поччасидан, яъни опасининг эридан ҳомиладор бўлиб қолди. Яқин орада фарзанд дунёга келиши керак. Ҳозир икковларининг ҳам боши қотган. Вазиятга бирор чора борми?

Бу ҳаммамизнинг мусибатимиз. Ана шундай аралаш қуралаш бўлиш, шариатнинг аҳкомларига амал қилмаслик, “маҳрам”, “номаҳрам” деган тушунчалардан йироқда бўлиш ва шунга ўхшаган мусибатларга олиб келади. Шунинг учун ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак. Баъзи бир ҳолатларда, номаҳрам бўлса ҳам мана шу поччасига бўлган муносабат бўлгани каби қариндош ҳисоблаб, эркак аёлларни номаҳрам ҳолда ёлғиз қолишлари зинога, мана зинодан ҳаромдан бола пайдо бўлиши каби ҳолатларига олиб келади. Бу жуда катта мусибат, бундай ҳолатлардан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак. Ҳозир буларга нима маслаҳат бериш мумкин энди. Агар шариатда бўладиган бўлса, иккови эътироф қилиб турса, буларни жазоси маълум ва машҳур. Лекин ҳозир ундай ҳолат йўқлиги учун икковлари тавба қилишлари керак. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Ўзига ёлборишлари керак. Бу ва бундан бошқа гуноҳларга мутлақо яқин келмасликлари лозим ва бутун умрларини тавба билан Аллоҳ таолонинг Ўзидан мағфират сўраган ҳолларида, бундан кейин фақат ибодатда, тақвода, яхшиликда бўлиб ўтишга ҳаракат қилишлари лозим. У ёғи Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола бўлади.