1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Номаҳрам инсонни севиш мумкинми?

Номаҳрам инсонни севиш мумкинми?

Бу ерда севиш нимадан иборат эканлигини аниқлаш керак. Агар севги яхши кўриш маъносида илми, маърифати учун, тақвоси учун, бошқаси учун, албатта бу мўмин-мусулмонларни орасида бор нарса. Агар севгидан ишқ маъносида, шаҳват маъносидаги гап бўладиган бўлса, албатта демак эри хотин бир-бирини севиши бор булар маҳрам бўлади. Эр хотин бўлиб турган кишилар номаҳрамни севиши мутлақо мумкин эмас, ишқ, шаҳват маъносида. Лекин ана шундай ҳолдан аввал уйланишдан, никоҳдан аввал бўлса бу нарсани демак, никоҳга боғлаш билан иш тугаши бор. Бу ҳам ўзига яраша шаръий қоидалар бўйича, яъники қалбдаги ҳолат бўйича мумкин. Ана шу севги туфайли совчи қўйиб, келишиб, никоҳ билан ишни тугатса яхши бўладиган ҳолат.