1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Туғмаган аёлга туғсин деган мақсадда чиллаёсин ўқитиш мумкинми?

Туғмаган аёлга туғсин деган мақсадда чиллаёсин ўқитиш мумкинми?

Бу савол ҳам аввалгига ўхшаган гаплардан ҳисобланади. Чиллаёсин дегани "Қуръони Каримнинг ёсин сурасини 40 марта ўқиш" дегани бўлади. Қуръони Каримнинг ўзида, Пайғамбариси (с.а.в.)нинг ҳадисларида, саҳобаларнинг гапларида, катта мужтаҳид уламоларимизнинг ижтиҳодларида Қуръонни 40 марта ўқиб чиллаёсин қилиш деган маъно топилмайди. Бу нарса кўрсатма тарзида, тавсия тарзида, маслаҳат тарзида айтилмаган. Лекин кейинчалик баъзи-бир аҳли солиҳ кишилар, дуогўй кишилар Қуръонни барокотидан, Қуръонни тиловотидан кейин қилинадиган дуоларни қабул бўлишидан умидворлик маъносида ўқиб, бир икки тажрибадан ўтказиб, ният билан қилса, бир самараси бўлганлигини кўрганларидан тажриба орқали бу нарса жорий бўлиб қолган, ҳисобланади. Мана шу нарсани яхши тушуниб олишимиз керак, туғмаган аёлнинг туғиши учун ҳам, бошига тушган баъзи-бир мушкилотларни ариши учун ҳам, қандайдир истаб турилган мурод- мақсада етиш учун ҳам асосий қурол дуо, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан илтижо қилиб сўрашдир. Ана шу сўраш воситаларида, дуо қабул бўладиган жойлардан, вақтлардан, имкониятлардан фойдаланиш бор нарса. Шулардан бири Қуръони Карим тиловатидан кейин қилинадиган дуо қабул бўлишлигидан умидворликдир. Чиллаёсин маъноси "Ёсин" сурасини 40 марта ўқиб туриб, кейин дуо қилиш маъноси, аввалги айтганимиздек тажриба баъзи-бир кишиларни ўзларининг шахсий урунишларидан кейин аён бўлиб ҳаммага тарқалиб қолган одат тусига кириб қолган нарса. Ана шу маънони биз фарқлаб олишимиз керак.