1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Яланғоч ювинса бўладими?

 

 

 

Жимоъдан сўнг ғусл қилишда тўла ечиниб, қип яланғоч ҳолда ювиниш мумкинми? Чунки мен шундай ювинмасам, худди бирор жойимга сув тегмай қолдимикин, деб шубҳага боравераман.

ЖАВОБ: Кишининг бошқалар кўзи тушмайдиган ерда ювиниши учун ёки бошқа бирор узрли сабаб билан ечиниши мубоҳдир (мумкин). Фақат ҳаммом қилинган ер беш квадрат зироъ (зироъ – 0,7 м) ёки ундан каттароқ бўлса, аврат жойни ёпиш аълороқ. Чунки ғусл қилаётганда аврат жойни ёпиш суннатдир. Зироъ (узунлик ўлчови) икки қисм бўлади: шаръий ва урфий. Шаръий зироъ – тирсакдан ўрта бармоқнинг учига қадар бўлган узунлик. Урфий зироъ – елкадан бармоқ учига қадар бўлган узунлик. Ҳар икки ўлчов ҳам мўътабардир (Аллоҳ билувчидир).