1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Тўлғоқда ўлган шаҳид саналадими?

 

 

 

Менинг саволлари аёлнинг туғиши ҳақида. Туғиш тўлғоғидан ўлган аёл охиратда шаҳидлар қаторида бўлади, дейишади. Шу тўғрими? Туғиши қийин бўлиб, ҳаёти хатарга юз тутган онанинг қорнидан болани бўлаклаб ё ўлик ҳолда чиқаришдан бошқа чора қолмаса, шундай қилса бўладими?

ЖАВОБ: Биринчи саволга “Ҳа, тўғри” деб жавоб берамиз. Туғиш пайтида ўлганлар шаҳидалар мақомида бўлиши ҳақида хабарлар бор. Уламолар айтишганидек, Аллоҳ таолонинг фазли билан бундай аёллар ана шу даражада бўлишади. Иккинчи саволга эса “Ҳа, мумкин” деб жавоб берамиз. Ана шундай чорадан бошқа йўл қолмаганида болани бўлаклаб ё ўлик ҳолда чиқариш мумкин. Чунки онанинг ҳаётини сақлаб қолиш вожибдир (Аллоҳ билувчидир).