1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Ҳурларни инкор қилган аёл ҳукми?

Савол: Жаннатда ҳурлар борлигини инкор қилувчи мусулмон аёл ҳукми нима?

Жавоб: Аллоҳ сақласин, бундай инкори уни Исломдан чиқаради. У имонини янгилаши, тавба қилиши, жаннат неъматлари жумласидан эркаклар учун ҳурлар борлигига ишониши лозим. Қолаверса, эрининг жаннатда ҳурларга уйланиши унга ҳеч зарар қилмайди. Агар у ўзининг имони ва солиҳ амаллари билан жаннат аҳлидан бўлса, унга ҳам ҳадсиз-саноқсиз неъматлар бор. У жаннатда рози ва бошқалар ҳам ундан рози ҳолда бўлади.

"Динда саволим бор" китобидан