1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Эгизакларнинг онаси тепса тепки кетадими?

САВОЛ: Эгизакларнинг онаси тепса тепки кетадими? Менинг Фотима ва Зуҳра, яъни эгизак фарзандларим бор. Кўпинча, таниш-билишлар фарзандларининг бўйнига тепки келганда уйимга олиб келиб, тептиришади. Айтишларича эгизак туққан оналарнинг тепкиси тепки касаллигига даво бўлар эмиш. Мен эса буни «Исломга зид эмасмикин» деб ўйлайман.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу маънода Исломда ҳеч бир кўрсатма йўқ, яъни «эгизак фарзанд туққан аёлнинг тепкиси болаларнинг бўйнига чиқадиган «тепки» деб аталадиган беморликка даво бўлади» деган маъно ҳеч қаерда йўқ. Бу диний, маърифий, эътиқодий китобларимизда ҳам йўқ, мусулмон табибларнинг муолажа услубларида ҳам йўқ. Бу халқ ичида одатланиб қолинган нарсалардан бири бўлиб, маълум бир шаҳар, маҳал-ла, қишлоқ ёки юртнинг ўзига хос одати деб тушунишимиз мумкин холос. Шаръий маънода бунга ҳеч қандай далил, ҳужжат, суянадиган муснад йўқ. Валлоҳу аълам.