1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Баъзилар туғилажак фарзандни ҳар хил йўллар билан башорат қиладилар

САВОЛ: Баъзилар туғилажак фарзандни ҳар хил йўллар билан башорат қиладилар ва шунга ишониб юрадилар. Шу тўғрими?

ЖАВОБ: Аввало башорат қиладилар, деган сўзни бироз тахлил қилишимизга тўғри келади. Бизда башорат сўзини келажакда бўладиган нарсадан хабар бериш, маъносида ишлатиб қолинган. Башорат дегани ўзи аслида, суюнчилик хабар бериш, дегани, башарага боғлиқ бир нарса. Яъни бир хурсандчилик нарсани бировга етказсангиз, ўша кишининг хурсандчилигидан башарасида, яъни юзида пайдо бўладиган кулгу, қувонч аломатидан башорат деб айтилган. Келажакда бўладиган нарсаларни башорат дейишлик нотўғри бўлади. Энди саволга ўтсак, бир оилада аёл ҳомиладор бўлса, ўша ҳомила ўғилми, қизми, деган тахминлар бўлиши мумкин. Буни онани ўзини тутишидан ёки юзига тушган ва шунга ўхшаган нарсалардан ўғил бўлса керак ёки қиз бўлса керак деган тахминлар бўлади. Лекин ҳозирги кунда бундай саволларнинг пайдо бўлишига асосан илм тараққий этгандан кейин ҳомилани ўрганиш учун ишлатиладиган асбоб-ускуналар орқали уни ўғил ёки қизлигини аниқлашга боғлиқ бўлиб қолган. Ҳозирги кунда тиббий муассасаларда бундай ускуналар бор ва бу ускуналарда онанингқорнидаги ҳомилани кўриш уни ўғил ёки қизлигини ахборотини бериш йўлга қўйилган. Бу илмий бир иш. Вужудга келган, онанинг қорнида турган ва шаклланиб бўлган ўғил қизлиги ажралиб қолган нрсани кўриб айтиш бу ғайбни илмини даъво қилиш бўлмайди. Ояти каримада “ Қоринларидаги кимлар борлигини фақат Аллоҳ билади” деб айтиш мумкин. Бу оятни тушинишда бироз хато бўлади. Оятда “Қоринларидаги нарсани билувчи Зот» дейилган. Бу ерда қоринда пайдо бўладиган ҳомилани ўғил қизлигини эмас, балки моҳиятини билиш ҳақида сўз кетаяпти. Аллоҳ ҳомилани ўғил ёки қизлигини билиб кифояланиб қолмайди, уни моҳиятини, уни ризқу-рузи қандай бўлади, умри қанча бўлади, умри буйи нима ишлар қилади, оқибати нима билан тугайди ва шунга ўхшаш барча тафсилотларигача ҳомилани пайдо бўлмасдан туриб ҳам уни ўғил-қиз шаклига кирмай туриб ҳамма нарсаларини билади. Шунинг учун бу оят билан ҳозирги кунда асбоб ускуналар билан ривожланиб бўлган ҳомилани ўғил-қизлигини айтишини ғайб илмини даъво қилаяпти, дея олмаймиз, балки улар кузларига кўриниб турган нарсани айтаётган бўладилар.