1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Қиз болага никоҳ қандай таклиф қилинади?

Савол: Қиз болага никоҳни қандай тўғри таклиф қилиш керак?

Жавоб: фиқҳий истилоҳда оила қуриш истагини аён қилиш “хутба” дейилади. Хутба – бу муайян аёлга уйланиш истагини шу аёлга ёки унинг оила аъзоларига ошкор этишдир. Бундай таклифни уйланмоқчи бўлган йигитнинг ўзи, унинг оила аъзолари ва совчилар билдириши мумкин. Агарда аёлдан ёки унинг оила аъзоларидан ижобий жавоб олинса, ёшлар унаштирилган ҳисобланади.

Келинни кўргани келиш, совчилик, унаштирув ва шу каби тўй олди анъанавий маросимлар бўлғуси келин – куёв ва уларнинг оила аъзоларининг яқинроқ танишишига имкон беради. Бутун инсоният тарихида фарзандлари оила қуришни қарор қилган оила аъзолари бир – бирлари билан янада яқинроқ танишиш зарурати борлигини ҳис қилган.  

Оила қуриш таклифини билдириш мисол учун “мен сенга уйланмоқчиман”, “менинг аёлим бўлишга розимисан?” каби очиқ ёки ишора кўринишида бўлиши мумкин. Масалан, “сенга уйланган киши қанчалар бахтли бўлади”, “сендай аёлни қидирган эдим” каби изҳорлар ҳам никоҳ қуришга таклиф ҳисобланиши мумкин. 

Манба: Ислам Тудей