1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Эри ногирон бўлиб аёлини қондира олмаса аёл нима қилсин?

Савол: Ассалому алайкум! Мени анчадан бери қийнаётган масала бўйича Сиздан маслаҳат олмоқчиман. Йўл-транспорт ҳодисасига тушиб қолганимизга ўн йилдан ошди ва шундан сўнг турмуш ўртоғим 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолди. Унинг оёқлари ва тос суяк органлари ишламай фалаж бўлиб қолди. Айни пайтда у ногиронлар аравачасида ҳаракатланади. Ўшандан бери мен унинг ёнидаман. Бироқ сўнгги пайтларда аёл сифатида аҳволим ёмонлаша бошлади. Кўп йиллар давомида сабр қилиб келдим, бироқ инсонийлик табиат ўзини кўрсатишга бошлаяпти. Эрим мени қандайдир йўллар билан қондиришга уриняпти, бироқ бу натижа бермаяпти, ҳолбуки уни ҳафа қилиб қўймаслик учун мен ўзимни қониққандек кўрсатишга уринаман. Жавобимни беринг деб сўрасам, ўлиб қолса керак деб қўрқаман. Унинг учун бу ўлганни устига тепгандек бўлади. Унга ҳиёнат қилиш – гуноҳи кабира. Бироқ бу фикр сўнгги пайтларда миямга қайта-қайта келвериб қийналиб кетдим. Нима қилай, ахир қирқ ёшга ҳам кирмаганман (Россия).

Жавоб:
Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм!
Ассалому алайкум ва раҳматуллаҳи ва баракатуҳ!
Аллоҳ сизни сабр ила эрингиз борасида қайғураётганингиз учун Ўзи мукофотласин!
Сиздаги нафс эҳтиёжи – табиий ҳолат, инсоннинг фитрати шундай яратилган ва бу ҳиссиётларнинг намоён бўлишига сиз асло айбдор эмассиз. Қийинчиликларга қарамай эрингиз билан бирга яшаётганингиз Сиз учун Аллоҳ йўлида фидоийликнинг ўзи бўлиб қолибди. Аллоҳнинг розилиги учун бошингиздан кечираётган қийинчиликнинг ҳар бир сонияси учун Аллоҳ сизни муносиб тақдирлашини унутманг. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, қайғуми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикон киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар». (Бухорий)
Яна шуни унутмангки, қийинчилик қанчалик оғир бўлса, Аллоҳнинг мукофоти ҳам шунга яраша бўлади.
Сизнинг аҳволингизни тушуниш мумкин, албатта сизга осон эмас. Шунинг учун ҳам сизга сабр қилишни ва Аллоҳнинг розилигига эришишни тавсия қиламиз. Аллоҳ Сизни шунақанги мукофотлар билан тақдирлайдики, уларга бу дунё лаззатларининг бирортаси ҳам тенг кела олмайди. Аллоҳ сизни иймон лаззати билан, Ўзига яқинлик ва муҳаббати билан шунчалик тақдирлайдики, ибодат қилиш учун сиз учун қувонч ва хурсандчиликка айланади. Сиз номоз пайтида, Қуръон тиловат қилаётганда ва дуо ва зикрларингизда қалбингиз таскин топади ва қувончни ҳис этишни бошлайсиз, умрингиз ниҳоясида эса сизни у дунёдаги мисли кўрилмаган мукофотлар ва лаззатлар кутади.
Сизнинг аҳволингизни енгиллаштиришнинг бирмунча услублари бор, улар ёрдамида нафсни нисбатан қондириш мумкин. Сизнинг аҳволингизни инобатга олган ҳолда улар Ислом тарафидан рухсат берилган.

а) Эр ва хотин бири бирига мастурбация қилишига рухсат берилган. Сизнинг вазиятда ушбу енгилликдан  фойдаланиб қолишингиз мумкин.
б) Эрингизнинг аҳволидан келиб чиққан ҳолда унга сизни қондириш учун сексуал ўйинчоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.

Илова. Умуман олганда, агар эр касаллик ёки жароҳат ортидан импотенцияга чалиниб, аёлининг нафсини қондира олмайдиган бўлса, бу ҳол аёлнинг бошқа турмушга чиқиши ва ўз нафсини Шариат талабига мувофиқ қондириши учун талоқ сўрашга етарли асос бўлади. Негаки, никоҳнинг асосий сабабларидин бири – зинодан сақланиш.
Валлоҳу аълам.
Васаллам.

Муфтий Сухайл Тармахомед
Фатволар маркази, АҚШ, Сиэтл
Уламолар кенгаши фатволар бўлими (Квазулу-Натал, ЖАР)