1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Эр-хотиннинг бирга ғусл қилишлари

 

 

 

Эр-хотин бир-бирларининг авратларини кўрган ҳолда бирга ғусл қилишлари ҳам жоиздир. Бунга бир нечта ҳадис далолат қилади:

Биринчи: Оиша (р.а) ривоят қилади:
 «Мен Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга, иккаламизнинг ўртамизда турадиган сув идишдан сув олиб ғусл қилардим. Идиш ичида қўлларимиз тўқнашиб кетарди.

Муслим ривоятида: Расулуллоҳ (с.а.в) (ғусл қилишда) мендан ўзиб кетар, шунда мен: «Менга ҳам қолдиринг, менга ҳам қолдиринг!»,- дер эдим».[1]

Иккинчи:  Муовия ибн Ҳайда (р.а) ривоят қилади:
«Мен: «Эй Аллоҳнинг элчиси, авратларимиздан қайсинисини яширишимиз керак ва қайсинисини яширмаслигимиз мумкин?»,- деб сўрадим. Расулуллоҳ (с.а.в): «Авратингни аёлинг ва қўл остингдаги чўриларингдан бошқа барчадан яширгин»,- дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг элчиси, кўпчилик одамлар аралашиб юрган (авратларни тўла яшириш қийин бўлган) ҳолда-чи?»,- дедим. Расулуллоҳ (с.а.в): «Имкони борича авратингни ҳеч ким кўрмаслигига урингин»,- деб жавоб бердилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг элчиси, агар киши ёлғиз бўлсачи?»,- деб сўрадим. Расулуллоҳ (с.а.в): «Аллоҳ инсонлардан кўра ҳаё қилинишга ҳақлироқ»,- деб жавоб бердилар».[2]

[1] Бухорий ва Муслим ривояти
[2] Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва бошқалар, саҳиҳ.