1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Манийни ташқарига тўкмасликнинг афзаллиги

Бир неча сабабларга кўра манийни ташқарига тўкмаслик афзалдир:

Биринчи: Бу амал аёл учун зарарлидир. Чунки бу аёлнинг лаззатини кесади. Агар у бунга рози бўлса ҳам, салбий оқибатларга сабаб бўлади.
Иккинчи: Никоҳдан кўзланган мақсадларнинг бири - насл қолдириш билан мусулмон миллатини кўпайтиришга салбий таъсир кўрсатади.
Анас ибн Молик (р.а) ривоят қилади:
Расулуллоҳ (с.а.в)турмуш қуришга буюрар, таркидунёчиликдан қаттиқ қайтарар ва: «Қиёмат куни бошқа пайғамбарлардан умматимнинг кўплиги билан фахрланишим учун севимли ва серпушт аёлларга уйланинглар»,- дер эдилар[1].

Шу билан бирга Абу Саъид ал-Худрий (р.а) ривоят қилган ҳадисга биноан бу иш билан шуғулланмаслик афзалдир:
«Бу нарса, яъни манийни ташқарига тўкишлик Набий (с.а.в) ҳузурларида гапирилганда «Нима учун сизлардан бирларингиз шундай қилади? - «Буни ҳеч бирларинг қилманглар», демадилар – Яратилувчи жон борки, уни Аллоҳ албатта Яратувчидир»,- дедилар[2].

Бошқа бир ривоятда:
 «Сизлар ҳали шундай қиласизларми», деб уч марта қайтардилар, сўнг: «То Қиёмат кунигача вужудга келувчи жон борки, албатта вужудга келувчидир» дедилар».[3]

[1] Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва бошқалар ривояти, саҳиҳ.
[2] Муслим ривояти.
[3] Бухорий ривояти.