1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Никоҳдан мақсад

Келин-куёв никоҳга қадам қўяр эканлар, ўзларини ҳайвоний жинсий шаҳватдан холи қилишлари ва Аллоҳ таъоло қайтарган нарсалардан тийилишни мақсад қилмоқлари керак. Ана ўшанда, ҳар сафар қўшилганларида уларга бирор нарсани садақа қилганлари каби ажр берилади. Бу Расулуллоҳ (с.а.в)нинг Абу Зар (р.а) ривоят қилган ҳадисларига асосланади:

 «Расулуллоҳ (с.а.в)нинг саҳобаларидан баъзилари: «Эй Аллоҳнинг элчиси, бойлар ажрларни олиб қўйишди! Улар биз намоз ўқигандек намоз ўқишади, биз рўза тутгандек рўза тутишади ва молларининг ортиқчасини садақа қилишади»,- дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в): «Аллоҳ таъоло сизлар учун ҳам садақа қиладиган нарсаларни қилиб қўймадими? «Субҳаналлоҳ» дейишлик садақа, «Аллоҳу акбар» дейишлик садақа, «Алҳамдулиллаҳ» дейишлик садақа, «Ла илаҳа иллаллоҳ» дейишлик садақа, яхшиликка буюриш садақа, ёмонликдан қайтариш садақа ва ҳатто (ўз аёлларинг билан қилган) жинсий алоқаларинг ҳам садақадир»,- дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ (с.а.в), бир киши ўз жинсий шаҳватини қондирса, шунга ҳам ажр бўладими?»,- деб сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в): «Агар уни ҳаром йўл билан қондирганида гуноҳ бўлармиди?! Худди шунга ўхшаб, ҳалол йўл билан қондиргани учун унга ажр бор»,- дедилар».[1]

[1] Муслим, Насоий «ал-Ишра» асарида ва Аҳмад ривояти.