1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Куёв никоҳ кечаси тонгида нима қилиши керак?

Куёв эртаси куни тонгда, унинг зиёратига келган қариндошларининг олдига чиқиб, саломлашиши ва уларнинг ҳақларига дуо қилиши, шунингдек улар ҳам куёвнинг ҳаққига дуо қилишлари мақсадга мувофиқдир. Бу ҳақда Анас (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилади:

 «Расулуллоҳ (с.а.в) Зайнаб бинт Жаҳш(р.а)га уйланганларида зиёфат бердилар. Мусулмонларни тўйгунларича нон ва гўшт билан меҳмон қилдилар. Сўнг бошқа аёлларининг олдига чиқдилар. Улар билан саломлашдилар ва улар учун дуо қилдилар. Улар ҳам худди шундай қилдилар. Бу Расулуллоҳ (с.а.в)нинг никоҳ кечалари тонгида қиладиган суннатлари эди».[1]

[1] Бухорий, Ибн Саъд ва Насоий ривояти, саҳиҳ.