1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Ётоқ сирларини ёйиш ҳаром

Эр учун ҳам аёл учун ҳам ётоқ сирларини ташқарига чиқариши ҳаромдир.

Биринчи: Абу Саид ал-Худрий (р.а) ривоят қилади:
Расулуллоҳ (с.а.в): «Аёлига яқинлашган, аёли ҳам унга яқинлашган ва кейин аёлининг сирларини бошқаларга (айтиб) тарқатган киши Қиёмат кунида Аллоҳнинг наздида энг ёмон манзилатдаги одам бўлади» дедилар.

Иккинчи: Асмо бинт Язид (р.а) ривоят қилади:
«Расулуллоҳ (с.а.в)нинг олдиларида эркаклар ва аёллар ўтирган эди. Расулуллоҳ (с.а.в): «Балки, бир киши аёли билан нима қилгани тўғрисида гапирар ёки бир аёл эри билан нима қилгани тўғрисида айтар?»,- дедилар. Одамлар жим бўлиб қолишди. Шунда мен: «Ҳа, эй Аллоҳнинг элчиси, аёллар гапиришади, эркаклар ҳам шундай қилишади»,- дедим. Расулуллоҳ (с.а.в): «Бундай қилманглар. Бу эркак шайтон йўлда бир урғочи шайтонни учратиб қолиб, одамлар кўз олдида жинсий алоқа қилиши кабидир»,- дедилар».