1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Валимада гўштдан бошқа нарса ҳам қўйиш мумкин

Валимада гўшт берилмасдан ўрнига бошқа нарсалар ҳам қўйилиши жоиздир. Бу Анас (р.а) ривоят қилган ушбу ҳадисга асосланади:
«Расулуллоҳ (с.а.в) София (р.а)га уйланганларида Ҳайбар билан Мадина ўртасида 3 кун туриб қолдилар. Кейин мусулмонларни валимага таклиф қилдилар. Валимада гўшт ҳам, нон ҳам йўқ эди. Теридан тайёрланган бир тўшама келтирилди ва унинг устига хурмо, пишлоқ, сарёғ қўйилди».[1]

[1] Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти.