1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Бойларнинг ўз моллари билан валимада иштирок этиши

Бойлар ёки ортиқча нарсаси бор кишилар валимада ўз моллари билан қатнашишларига Расулуллоҳ (с.а.в)нинг София (р.а)га уйланганлари тўғрисида Анас (р.а) ривоят қилган ҳадисга биноан буюрилган:

«Кейин, биз йўлда эканимизда Умму Сулайм Сафия (р.а)ни Расулуллоҳ (с.а.в) учун тайёрлади ва кечқурун Расулуллоҳ (с.а.в)нинг олдиларига олиб келди. Шундай қилиб Расулуллоҳ (с.а.в), тонгда янги куёв бўлиб уйғондилар. Кейин: «Кимда нима бўлса, олиб келсин»,- дедилар». (Бошқа бир ривоятда: «Кимда ортиқча егулик бўлса, олиб келсин»,- дедилар). Кейин теридан тайёрланган тўшама тўшалди. Бир киши сут, бошқа бир киши хурмо ва яна бошқаси тозаланган сарёғ олиб келди. Сўнг ҳайс (ҳайс, бу- юқоридаги уч нарсанинг аралашмаси) тайёрланди. (Одамлар ҳайсни ейишди ва ёнларидаги ҳовузга тўпланиб қолган ёмғир сувидан ичдилар.) Мана шу Расулуллоҳ (с.а.в)нинг тўйлари эди».[1]

[1] Бухорий Муслим ва бошқалар ривояти.