1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Таклифни қабул қилишнинг вожиблиги

Таклиф қилинган зиёфат (валима)га қатнашиш вожибдир.

Биринчи: Абу Мусо ал-Ашъарий (р.а) ривоят қилади:
Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: «Асирни озод қилингиз, (зиёфатга қилинган) таклифни қабул этингиз ва касални зиёрат қилингиз».[1]

Иккинчи: Абдуллоҳ ибн Умар (р.а) ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в) марҳамат қилдилар:
«Бирортангиз зиёфатга таклиф қилинса, валима ёки бошқа зиёфат бўлишидан қатъий назар қатнашсин.[2]
 Ким таклифни қабул қилмаса, Аллоҳ ва Расулига осий бўлибди. Ким таклифсиз келса, ўғри ҳолда кириб, талончи ҳолда чиқибди».[3]

[1] Бухорий ривояти.
[2] Муслим ривояти.
[3] Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва бошқалар ривояти.