1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Никоҳга сабабчи бўлиш

Турмуш қурадиган ёшга етган ёшлар учун ўртада туриш, воситачилик қилиш тўғрими? Ўртада турилса, қандай иш олиб бориш керак? Қуръонда аслида бошқа масалалар учун нозил бўлган, аммо бу масалани ҳам ўз ичига олган бир оят бор:
«Кимки, яхши иш учун восита бўлса, унинг ҳам шу ишдан насиби бўлади. Кимки, ёмон бир ишга васила бўлса, унинг ҳам шу ишдан насиби бўлади. Аллоҳ барча нарсанинг мукофотини берувчидур» (Нисо сураси, 85-оят}.
Муфассирларимиз шундай дейдилар: «Яхши ишларга восита бўлишнинг бир донаси никоҳ учун васила бўлишликдур». Бу масалада ҳам жамиятимизда баъзи муаммолар бор. Масалан, баъзи аёллар одамларни бош-кўзини айлантиришни яхши кўради. Иккала тарафни танимаса ҳам, гаплашиб турмушга ташвиқ қилишади. Баъзан ҳаяжонга берилиб мақтаб, асли бўлганидан бошқача қилиб ҳам кўрсатишади. Бу аҳвол, албатта, ўзи билан бирга муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади. Баъзан эса аёллар ва эркаклар атрофида турмуш қуриш ёшига келиб қолган қизларимиз ва ўғилларимиз бор. Биронтаси ўртада туриши керак. Шундай муносабат бор: «Менга нима, аралашмайман, бошимни оғритиб нима қиламан». Бу хато, нотўғри ҳаракат саналади. Ҳар иккала тутилган муносабат тўғри эмас. Агар ҳақиқа тан улар никоҳ ёшига етган бўлса, яхши одамларни яхши одамлар билан топиштириш, бу оятнинг ҳукми сабабли бизларнинг устимиздаги вазифа ҳисобланади.
Қиз тарафга ҳам, эркак тарафга ҳам жуда катта вазифалар тушади. Турмуши яхши бўлса, ўртада турган воситачи унутилади, ёмон бўлса, ўртада турганга оғзига келган жамики ёмон сўзлар «сийловлар» айтилади. Бу асло тўғри иш эмас. Шу сабабдан ҳам одамлар ўртада туришни, воситачи бўлишни хоҳлашмайди. Ўртада турган биродарларимиз асло ҳаддидан ошмасдан ишнинг ҳақиқати нимадан иборат бўлса, шуни айтишлари керак. Бу масалада озгина нотўғри гап ёки маълумот ҳам ёмон натижаларга олиб бориши мумкин.

Муҳаммад Амин Йилдиримнинг
"Никоҳ аҳлоқи" китобидан