1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Расул алайҳиссаломга аёллар юборган элчи қиссаси

 

 

 

Набий (с.а.в.) даврларида йиғилиб, аёллар Расул Карим ҳузурларига ўзларининг ичидан бир кишини бир иш ҳақида сўрашга юборишган. У аёл келиб: «Эй Расулуллоҳ, мен аёлларнинг сизга юборган элчисиман. Аллоҳ жиҳодни эркакларга буюрган, агар жангда ютқазишса ажрларини олишади агар ўлдирилса, раббиларининг ҳузурида ризқланаётган тирик бўлишади. Биз, аёллар жамоаси, уларнинг хизматидамиз, бундан бизга нима (ажр) бор?» еди.

Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: «Аёллардан учратганингга етказиб қўйгинки, эр итоати ва унинг ҳаққини тан олиш юқоридаги жиҳод савобига тўғри келади, аммо сизларнинг камчилигингиз унга амал қиласиз» (Баззор ва Табароний ривояти).

Яна бу ҳадисни Дайламий «Муснад ул­Фирдавс»да келтирганларки: «Элчи аёл айтди: «Мен сизга аёлларнинг элчисиман ва то қиёматгача сўзларимни эшитадиган аёл йўқки, бу нарса уни хурсанд қилмаса. Аллоҳ – аёллар ва эркаклар раббисидир. Одам – эркак ва аёллар отаси, Ҳавво – эркаклар ва аёллар онаси… Аллоҳ эркакларга жиҳодни буюриб, агар шаҳид бўлишса, Раббиларининг ҳузурида ризқланиб тирик бўладилар, агар оддий ўлим билан ўлсалар, Аллоҳнинг Ўзи уларнинг ажрини беради. Биз аёллар, касаллар ва ярадорларни даволаймиз, бу ишимизда нима ажр бор?» Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Аёллардан учратганингга етказиб қўйингки…» ва юқоридаги ҳадисни зикр қилганлар.