Сайт бўлимлари
Эр итоатида бўлиш – жаннатга киришга васила
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ҳусайн ибн Миҳсондан (р.а.) ривоят қиладилар: «У кишининг аммалари Набий (с.а.в.) олдиларига келганида, аёлдан: «Эринг борми?» деб сўрадилар Расулуллоҳ. «Ҳа», деди. «Унга нисбатан қандай муомаладасан?» дедилар. Аёл: «Эримга ожиз ҳолларимдан бошқа пайт эътиборсизлик қилмайман. Яъни, ўзим қодир бўлган ишда калталик қилмайман. Агар уни қилишдан ожиз бўлсам, камчилик қилиб қўйишим мумкин. Шунда: «Бас, эринг сенинг жаннатинг ва дўзахингдир. Унга итоатли бўлиб рози қилсанг жаннатга, аксини қилсанг дўзахга кирасан» (Имом Аҳмад ривояти). Бу сўзлари билан пайғамбаримиз (с.а.в.): «Эринг билан қайси аҳволда муомала қиляпсан? Ахир у сенинг жаннатга ё дўзахга тушишингга сабаб бўладику», деган маънони ирода қиляптилар.
Бу маънони Умму Сулайм (р.а.) келтирган ҳадис ҳам қувватлайди: «Набий (с.а.в.) айтдилар: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда ўлса, жаннатга киради» (Ибн Можа ривояти).
Мана шу нарсалардан эрхотиннинг саодати мақсад қилинмаяпти? Чунки аёл эрининг итоатида бўлиши туфайли Раббисининг розилигига эришади. Ўзини, эрини ва фарзандларини ҳам бахтли қилади. Уйини эса тўлиқлигича муҳаббат, соғлом турмуш роҳатфароғат, омонлик ва барқарорлик билан таъминлайди. Булар учун Исломнинг кўрсатмалари ва таълимотларидир.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик