1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Никоҳда хурсандчилик қилиш

 

 

 

Шу нарсани тушуниш керакки, Ислом ижтимоий воқеъий диндир. У қолоқлик, қайсарлик такаллуф ва машаққат дини эмас, балки бағрикенглик, улуғлик ва енгиллик динидир. Ҳолат­муносабатларга ўз таърифини келтиради, кунларга, замонларга ўз вазнини қоим қилади. Ҳамма замон ва маконларга муносиб келадиган ҳукмларни чиқаради. Мисол учун, хурсандчилик ва шодонлик билан, ғам ва қайғу бир-бирига тескари нарса. Инсонларга хурсандчилик қилиб туришган вақтида ўлимни эслатишимиз ва маййитни қабрга кузатаётганларга турмуш қуриш фойдалари ҳақида насиҳат қилишимиз тўғри иш бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: 

 «Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас, муҳаққақки, унга кўп яхшилик берилибди» (Бақара сураси, 269)