1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Аралаш­қуралаш бўлиш калтафаҳмлик ва уятсизликдир

 

 

 

Баъзи инсонларнинг тўйида уятсиз­ахлоқсиз қўшиқлар, иффатсиз рақслар, ичкилик тўлдирилган қадаҳлар айланиб юрган шовқинли базмларни кўрамиз. Бу Муҳаммаднинг (с.а.в.) шариатларидан эмас, балки улар «Иблис шариати»дандир. Ва баъзи эрка­тантиқ бойваччалар эркак ва аёлларни базмларда аралаш­қуралаш бўлиб ўтиришга даъват қилишади ва буни «никоҳ хурсандчилиги» деб номлашади. Бундай базмда фазилат у ёқда турсин уятсиз ва беадабликлардан бошқа ҳеч нарсани кўрмайсиз. Бундай разиллик, ифлосликларга мубтало бўлиб, бузилиб кетишдан ва уларни «тўй шодёналари» деб номлашдан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Набий (с.а.в.): «Умматимдан бузуқликни, ипакни, ароқни ва нобоп қўшиқни ҳалол қилиб оладиган қавмлар бўлади», деб айтганлар. (Бу ҳадисни Бухорий ичкиликка ва Абу Довуд кийим­кечакка боғлаб келтиришган).