1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Ташриъ (кўпхотинликни қонунлаштириш) ҳикмати

 

 

 

Энди Исломдаги кўпхотинликнинг ҳикмати ҳақида фикрлашамиз. Аллоҳ таборака ва таоло ўзининг буюк китобида айтади:

 «Сизлар учун (никоҳи) ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар. Энди агар (улар орасида) адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга (уйланинг) ёки қўл остингиздаги чўри билан (кифояланинг)» (Нисо сураси, 3).

Аллоҳ таоло мўмин бандаларига иккита, учта ва тўрттагача уйланишларига рухсат берди. Уларнинг орасида озиқ-овқат, кийим ва уй­жой тақсимлашда адолат қилишни шарт қилди. Агар киши адолат қила олмаслигидан қўрқса ёки унга қудрати етмаса, унга бир аёл билан чекланиш вожиб бўлади.

 «Мана шу жабру зулмга ўтиб кетмаслигингизга яқинроқ ишдир» (Нисо сураси, 3).