1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Кўпхотинлик хусусидаги сўз

 

 

 

Кўпхотинлик масаласи ҳаёт шарт­шароитлари тақозо қиладиган зарурат ҳисобланади. Кўпхотинлик Ислом шариатида янгилик эмас, Ислом дини келмасидан олдин уни қонун­қоидасиз, бетартиб ва чегарасиз, ғайри инсоний суратда эди. Ислом уни тартибга солиб, жамиятдаги баъзи муаммо ва зарарли ҳолатларга даво қилди. Ҳақиқатда кўпхотинликнинг ҳукми Исломнинг устунликларидан бири бўлиб, айрим ижтимоий муаммоларни еча олади. Бу муаммолар бугунги кунда халқ ва жамият изтироб чекаётган ва ечими топилмаётган энг қийин муаммолардандир. Жамият тарозуга ўхшаш нарса бўлиб, унинг икки палласи баробар туриши керак. Энди тошлар бир­бирига тўғри келмай, аёллар эркакларга нисбатан анча кўпайиб кетса нима қилиш керак бўлади? Аёлни хотинлик, оналик неъматидан маҳрум қилиб, уни фоҳишалик, бузуқилик йўлига кириб кетишига ташлаб қўямизми ёки бу мушкулни фазилатли йўл орқали – аёлнинг ҳурмати, оиланинг поклиги ва жамиятнинг соғлигини сақлаган ҳолда ечганимиз яхши эмасми? Айтаётган гапларимизга иккинчи жаҳон урушидан кейинги Германияда бўлган ҳолат аниқ мисол бўла олади. У ерда аёллар эркакларга нисбатан сезиларли даражада кўпайиб кетиб, ҳар бир йигит бошига учтадан қиз тўғри келиб қолган. Бу ҳолат ижтимоий тартибсизликларни келтириб чиқарган. Бу муаммога қонун қандай ёндошади? Насронийлар боши берк кўчага кириб қўллари боғлиқ ҳолда, нима қилишини билмай, довдираб қолган пайтда, Ислом бу мушкулликни ўзининг ажойиб, ҳукмлари билан ҳал қилди. Масиҳий дини Европалик эркакка биттадан ортиқ хотин олишга рухсат бермайди, лекин уларнинг ўнлаб қизларга разиллик йўли билан алоқада бўлишига тўсқинлик қилишмайди. Ҳатто ота қизининг севгилиси билан юрганини кўриб, хурсанд ва шод бўлади, уларнинг роҳати учун шароитларни тайёрлаб беради. Айрим давлатларда бир хил жинслар ўртасидаги алоқалар урф­одатга айланиб бормоқда-ки, у давлат томонидан қонунлаштирилию берилмоқда. Ахлоқий таназзул эшикларини ланг очилиб, кўпхотинлик асосини қабул қилишга мажбур бўлди. Лекин у ростакам турмуш қуриш, никоҳ ақди билан қайд қилинмаган бўлиб, эркак хоҳлаган вақтида, ташлаб кетиши мумкин. Уларнинг орасидаги алоқа оила ва эр­хотинлик алоқаси эмас, балки жасадий алоқадир. Ажабланарлиси шуки, кўпхотинликни ҳалол йўл билан бўлишини ман қилиб, ҳаром йўл билан бўлишига рухсат беришади. Аёлни инсонийлик мартабасидан ҳайвонийлик даражасига тушириб қўйишади.

Раббим, ҳидоят сенинг ҳидоятингдир, албат,

Оятларинг­ла истаганинг қилурсан ҳидоят.