1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Эр­хотинлик ўртасидаги келишмовчиликларнинг муолажаси

 

 

 

Баъзан эр­хотинлар турмушида бўронлар эсиб эр­хотинлар саодати ва роҳат­фароғатини лойқалатади. Муҳаббат ришталарини узиб, ҳаётини жаннатдан дўзахга айлантириб қўяди. Бу жиддий муаммога Исломнинг ечими қандай? Эр-хотин орасининг бузилиши ва талоқ фожеаси содир бўлмасдан олдин улар орасини қандай ислоҳ қилиш мумкин?

Қуръони карим биз эркакларга тўғри йўлни кўрсатиб, исён шамоллари эсиб, аёл ғалаён ва туғёнга кетганида, эр­хотинлик ҳаётини ислоҳ қилишга буюрди: Биринчидан, ҳикматли услуб билан панд­насиҳат қилиш; иккинчидан, эр­хотинлик алоқасини узиб, ётоқни тарк қилиш; учинчидан: қўл ёки мисвок билан тарбия бериш; тўртинчидан: агар юқоридаги воситалар ёрдам бермаса, муҳокама қилиш.

Бу хусусида Қуръони карим айтади:

 «Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни, эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-ҳаражат қилганларидир. Бас, ибодат-итоатли ва (эрлари) йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол­мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар – яхши хотинлардир. Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг (яъни, насиҳатларинг кор яқинлашманг), сўнгра (яъни, шунда ҳам сизларга бўйинсунмасинлар), уринглар! Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта Аллоҳ энг Юксак ва Буюк бўлган Зотдир. Агар эр-хотинларнинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангизлар, эрнинг уруғ-аймоғидан бир ҳакам, хлтиннинг уруғ-аймоғидан бир ҳакам чақирингиз. Агар улар ислоқ қилишни истасалар, Аллоҳ эр­хотин орасига иттифоқни солур. Албатта Аллоҳ Билгувчи ва Хабардор бўлган Зотдир» (Нисо сураси, 34-35).