1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Исломда аёлни икром қилишнинг баъзи кўринишлари

 

 

 

Ҳозирги вақтда араб ва Ислом оламида қайта­қайта эркак ва аёллар орасидаги тўлиқ тенг ҳуқуқлиликни талаб қилиб, баланд янграётган товушлар авж олиб бормоқда. Бу дегани аёл эркакка барча вазифа ва амалларда шерик бўлиб, сиёсий, ижтимоий ва молиявий ҳуқуқларга эга бўлиши ва бу нарса икки жинс орасида комил тенгликка эришиши учундир.

Бу наъралар фикрий ғазотнинг асарларидан. ўарбий, ёлғончи дунёқараш ҳисобланади. Бизни Исломнинг юксак тўғри йўлга йўналтирувчи асосларидан узоқлашган пайтимизда ғарбга кўр­кўрона эргашишимиз исломга қарши чиққанимиз билан тенгдир.

Ҳозир ўзларини ёлғондан «аёл ёрдамчилари», деб номлайдиган, аслида эса аёл душманлари бўлган инсонлар тарафидан «айбдор курсиси»га ўтқазилган эркакни ҳимоясига алоқамиз йўқ. Улар аёлини ислом шариатининг ҳимоясида, ўзининг иззат ва иффат тахтида бошқарган мамлакат­салтанатидан улоқтириб юборишиб, ҳуррият, демократия, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жинслар тенглиги деб номланган таназзул томон судрашди.

Айтишадики: Биз жамиятни бир дона ўпка билан нафас олишга ташлаб қўймаслигимиз керак. Аёл эркакка ҳамма саноат ва амалларда шерик бўлиб унинг ҳамма меҳнат заҳматларида ёнма­ён туриб, ўпканинг икки бўлаги бир­биридан ажралмаслиги зарур ва ҳ. к. деган гапларни қилишди. Бу давонинг ташқи кўриниши – раҳмат, ички кўриниши эса – ғурбатдир.

Улар аёл эркак билан баробар заҳмат чекиб, унга ҳамма ишларда шерик бўлишни юклади. Бу бечораларни завод­фабрика, дўкон, шахта ва кўчаларга тушириб юборишди. Бирон бир енгил­оғир ишлар қолмадики, эркак ва аёл орасидаги тенглик тўла бўлиши учун тортишмаган бўлса. Вазирликлардан тортиб, кўчаларни супуриб тозалашларгача. Бу ишлари билан аёлга зулм ва жиноят қилишди.

Аёлни енгил ишлар билан машғул қилиш

Аёлларнинг тузилиши заиф, эркакдан кўра кучсиз бўлгани учун, уни енгил ишларга жавобгар қилиб қўйишди. Йўлларни супириш, оёқ­кийим тозалаш, хожатхоналарни ювиб­тозалаш, аэродромларда ва тўқиш дастгоҳларини ишлатиш, заводларда пахтадан ип йигириш ёки овқатлар пишириш, ошхона­кафэларда идиш­товоқ ювиш ва булардан бошқа оғир бўлмаган вазифаларни юклашади. Европа шаҳарларида ҳам меҳмонхона ва ошхоналардаги асосий ишчилар аёлларни ташкил қилади. Аэропорт ва бошқа жамоат жойларининг тозаловчилари кўпинча аёллар, ҳукумат ва расмий доираларда ҳам аксарият аёллар... Бунга сабаб жамиятнинг ярми ёки ундан кўп қисмини аёллар ташкил этади. Вазирликлар ва давлат идоралари эса саноқли ҳисобланиб, ҳамма аёллар ҳам вазир ёки бирон доира раиси ёки депутатлар мажлисида депутат бўлавермайди. Балки ўзининг тоқати ва қудратига муносиб вазифа топиб беришлари керак бўлади. ¥озирги вақтда аёлларни бирон вазифага ишга депутатлик кириш ё палицияга ишга киришининг енгилроқ йўли бўлмагани учун аёлни шу ишларга жалб қилишади, буларнинг бирортаси хизмат­меҳнат майдонидан ташқарига чиқмайди.