1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Аёл авлод тарбияси билан шарафлидир.

 

 

 

 

Аёл учун афзалроғи ва мукаррамроғи фарзандлар тарбияси, уй ва эрининг хизмати билан шуғулланиб, мард эркаклар етиштириб, оила ишларини идора қилишдир. Бу аёллик иффатини хатарга соладиган жойларда хизматда бўлишидан яхшироқдир.

«Янгича жоҳилият» аёлнинг елкасига кўтариши қийин ва табиатига тескари келадиган ишларни юклаб ташлади. Аёллар эркаклар кўтара олмайдиган машаққатли ишларни кўтаришини, фарзанд тарбияси ва уларни ҳаётга тайёрлаш, йўналтириш каби вазифалари борлигини эсдан чиқариб қўйишди.

Қуйидаги сўзларни айтган одамни Аллоҳ раҳматига олсин:

Она мадрасадир, тайёрласанг уни,

Тайёрлабсан гўзал ирқлар халқини.

Онанинг уйдан кўчага чиқиши оила ва жамият биносининг бузилишига сабаб бўлди. Бозорларда ишлаш ёки кўчаларда тентираб, ўзининг зийнат­тақинчоқларини кўз­кўз қилиб юрган аёлларни кўрамиз. Улар бегона кишиларни ўзларига жалб қилиш учун, болаларини нодон тарбиячи ва хизматкор аёлларга ташлаб кетишади. Шоир айтади:

Боғларда ўсимлик ўсмас,

Ўсган каби адирда.

Фарзандлар камол топмас,

Ноқис аёл бағрида.

Шак­шубҳа йўқки, бундай шароитда болалар ҳайдалган етим болаларга ўхшаб улғайишади. ¥аётдаги фасод­бузғунчилик сабаблари жиноят қуролларига айланишади. Бунга сабаб улар уйда соғлом тарбия олмаганликларидандир. Қуйидаги сўзларни айтганга Аллоҳ барака ато этсин:

Етим у эмасдирки, ота­онаси,

Ҳаёт ғам­аламидан ўтиб кетсалар.

Балки етим шудирки, ота­онаси,

Уйдан ташқарида машғул бўлсалар.

Аёлни алдаш ва унга нисбатан макр қилиш

Бу «жарчилар»нинг садоқати – бўрининг қўйга бўлган садоқатига ўхшайди. Унга меҳр­мурувватни зоҳир қилиб, тиш­тирноқларини яширади. Аслида унинг мақсади ожизани овлаб, тилка­пора қилиш. Унинг кўз ўнгида муҳаббат ва меҳрибонлик кўрсатиб, асалдек ширин сўзлар айтади.

Уни гўзал сўзлар билан алдарлар,

Гўзалларни мақтовлар ғурурлантирар.

«Инсон бўрилари» аёлларга нисбатан ваҳший ҳайвон бўрилардан кўра хавфлироқ бўлиб, аёл охир­оқибат уларнинг қурбонга айланади.

«Ваҳший бўри» қўйдан фақат гўштини ирода қилади, инсоний бўри эса қизнинг гўштидан анча қадрлироқ ва қимматлироғини хоҳлайди. Унинг мақсади – қизнинг номуси ва иффатидир. Мана шу мақсадига эришиб олгач, унга худди ит ва бошқа йиртқичларга қилинадиган муомалани қилади.

Айтаман: Бу ерда биз эркакни ҳимоя қилмоқчи эмасмиз, чунки у ҳақиқатда золим, тажовузкор ва Ислом таълимотини билмаслиги сабабли мустабиддир. Биз Исломдаги аёлнинг ҳақиқий мартабаси ва ҳақлари поймол қилиниб ерга урилганини, янгича жоҳилият унинг ҳурматини «жинслар тенглиги» ва «аёл ҳақларини ҳимоя қилиш» шиори остида топтаганини билган ҳолда, Ислом уни қандай иззат­икром қилишини баён қилиб бермоқчимиз.