1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Жавобини билишимиз керак бўлган савол

 

 

 

Шу ерда «аёл халоскор»ларига бир савол туғилади: эркак ва аёл, ҳар икковининг орасида тўлиқ тенглик имконияти борми, улар аёлга эркакдаги бор ҳуқуқларни бериш кераклигини талаб қилишса?! Ўки бу «аёл эркинлиги» ва «унинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш» пардаси остидаги анави таъмагирларнинг аёлни ҳаёт дўзахининг алангаларига, бузғунчилик ва бузилишга улов бўлиб бериши учун ташлаш мақсадида тўқиган адаштирувчи сафсатасими?!

Фосиқнинг давосини, воқеа­вазият ёлғонга чиқариб турибди ва фитрат табиат ҳам уни рад этяпти. Табиийки, соғлом ақл эгаси ҳам уни тан олмайди. Чунки эркак аёлдан ҳар томонлама фарқли, шаклда бўлиб, яратилиш таркибида ва жисмоний-ақлий қувватида фарқли шаклда бўлади. Худди шундай аёл ҳам эркакдан сурати, шакл-қомати, ҳатто товуши ва Аллоҳ таоло яратган тана тузилишларида фарқланади. Уларнинг орасида яратилиш ва таркибий жиҳатдан катта фарқ бор бўлса, қандай тенглик бўлиши мумкин?

Эркакни Аллоҳ таоло жисмонан қувватли, катта куч, машаққатларни кўтаришга қодир ва сабрли қилиб яратди. Унга асосий нарса ҳаётда тирикчилик учун елиб­югуриши учун чайир мушаклар, жисмоний қувват ато этди.  Ақл ва жисмда бақувват қилиб яратди. Токи ҳаёт машаққатларига қарши кураша олсин, тинмай ишлаб, меҳнат қила олсин ва бу ишларда хавф ва қийинчилик кўрмасин.