1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Никоҳ шодлиги

 

 

 

Шоир Тийба – Муҳаммад Зиёуддин Собуний

Эй булбул, куйла, ҳар ўтар жойда,

Ўз куйинг­ла, юракларга эга бўласан.

Мени умид куйи бугун ҳаяжонлантир,

Хурсандлик­ла, кийимларни ҳилпиратасан.

Албатта, никоҳ – саодат ва қўрғондир,

У билан дину иффатда камол топасан.

Унда юксаклик ва жоннинг роҳати бордир,

Ширин тушлар қўйнида тун ўтказасан.

Карим бўлмиш зот меҳр­муҳаббат солди,

Қалбларга унда бардамлик ҳикматин топасан.

Эрнинг асил қиз топиши гўзал ихтиёрдир,

Ундай қизни карим хулқда пухта топасан,

Қизларнинг ифтихори хулқи ва динидир.

Уни иффат ва фазилат кийимида кўрасан.

Фитналар изҳор қилиб, ясан­тусан қилмагай,

Уни очиқ кийим кийиб юрганини кўрмайсан.

Демак, диндорини топ, яхши рафиқа бўлур,

Қимматбаҳо хазина, соф булоқда бўласан,

Қизда сени гўзаллик алдамасин,

Гар ахлоқи бод бўлса, қоматин не қиласан.

Унинг насл­насаби сени мағрур қилмасин

Ўмон, ҳақир, қўполлик макони бўлса,

Уни қараб танлагин, энг гўзали шудир.

У ахлоқсизлик эмаски, мумкин бўлмаса,

Уни тутинг, у мақталган суннатдандир,

Унинг йўлланмасида даво­шифо топасан.

Қиз келтирур бахтдан бири – меҳрининг енгиллигидир,

Қизлар мол эмаслар­ки, нарх елкалари босса,

Салафлар «Аҳмад»нинг шариатин тутдилар,

Бас, эргашинг салафларнинг сийратига, бўлмаса,

Эълон қилиб бу никоҳни шодлигинг билдир.

Чунки яхшилик бордир – тўй кун шодон кулинса,

Бир қўй ила бўлса ҳам «валима» суннатдир.

Парҳезкорлар саййидидан келтирилган бу нарса,

Қизнинг ва йигитнинг жамоли – ақлидир.

Улар ақли ва меҳрида инсоф сезасан,

Қиз камоли иффати, ҳижобдадир.

Дурни ҳам садафлар ичларидан топасан,

Ўқигандирмисизки, «Ундан жуфтин яратди»,

Бу маънони Аъроф номли сурасинда кўрасан,

Ислом гўзалликлари – одобларидадур,

Ҳақиқат ҳам – қуёш каби, сўнганини кўрмайсан,

Аёлларга яхшилар – эрлар яхшироғидир.

Она бўстон бўлса, сен – соясидурсан.

Эй уммати «Қуръон»! Йўлинг мана шудир,

Нодонликка ҳеч қачон таянма сан

Ҳавасларим менинг одобингиздур,

Келин­куёвни тўй билан табриклайман.

Бу – холис, сизга меҳрибон насиҳатидир,

Аллоҳим, келин­куёвга ўзинг кифоясан,

Саловотлар ҳабибинг Муҳаммадга хосдир,

Одамларнинг фахри, унга Каломинг туширгандирсан (индиргандурсан)