1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Сен даюсга ҳаромсан

Ривоят қилишларича, жаҳаннамдаги бир водийда илонлар бўлади. Ҳар бир илоннинг йўғонлиги туянинг бўйнидек бўлиб, улар намозни тарк қилувчиларни чақадилар. Уларнинг заҳари инсон жисмида етмиш йил ўз таъсирини кўрсатади. Сўнг унинг гўштлари шалвираб тушади. Жаҳаннамда «Жуббул ҳузн» (қайғу ўраси) деб номланган яна бир водий бўлиб, у илон ва чаёнлар маконидир. Ҳар чаён хачирдек келади. Унинг етмишта ниши бўлиб, ҳар бир ниши заҳарга тўла. У зинокорни чақиб заҳарлайди. Унинг оғриғи минг йил азоб беради. Сўнг зинокорнинг гўштлари титилиб, фаржидан қон, йиринг оқади. Ривоятларда келганки, ким оилали аёл билан зино қилса, уларнинг ҳар иккисига қабрда бутун ислом умматига бериладиган азобнинг ярми берилади. Қиёматда эса Аллоҳ таоло аёлнинг эри фойдасига ҳукм қилади.
Мазкур ҳолат эр бу ишдан бехабар бўлган тақдирда рўй беради. Агар эрнинг хабари бўлса-ю, сукут сақласа, эътибор бермаса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади. Чунки Аллоҳ таоло жаннат дарвозасига: «Сен даюсга ҳаромсан», деб ёзиб қўйган.
Аҳли оиласининг фаҳш-бузуқлик қилишини билатуриб, сукут сақлайдиган ва рашк-ор қилмайдиган кимса даюс ҳисобланади.

Имоми Заҳабийнинг "Кабоир" китобидан