1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Мусулмон уйга 40 ўгит

Албатта ҳамду санолар Аллоҳникидир! Биз У зотни мақтаймиз. У зотдан мадад ва мағфират сўраймиз. Аллоҳдан ўз нафсимиз ва амалимиз ёмонликларидан паноҳ тилаймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, уни залолатга кетказувчи йўқ ва кимни залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, ёлғиз ва шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Яна гувоҳлик бераманки, албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг қули ва расулидир.

Уй – бу неъматдир

 Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди…” (Наҳл, 16:80 )* Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Бу ерда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг бандаларига нисбатан комил неъматлантирувчи эканлигини эслатмоқда: У уларга тинч-тотув маскан, бошпана бўладиган ва барча неъматлари бор бўлган уй-жойлар ато этди».

 Ҳар биримиз учун уй нимани англатади? Ахир, уй дегани, бу ўзимиз ўтириб таомланадиган, аҳли аёлимиз билан яқинлашиб хушланадиган, ҳордиқ чиқарадиган ва ётиб ухлайдиган жойимиз эмасми? Ўз аҳли аёлларимиз ва бола-чақаларимиз билан хилватда дийдорлашадиган жойимиз айнан шу ер эмасми? Аҳли аёлларимизни бегона кўзлардан асрайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган бу бизнинг уйимиз эмасми? Аллоҳ таоло бизга айтади: “Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг” (Азҳоб 33:33)

 Агар сиз бошпанасиз қолганларнинг вақтинча бир пана жойда ёки кўчаларда, ёхуд ўз уйидан ажраган қочоқ ҳолатда турли жойлардаги тарқоқ лагерларда яшаётганлар ҳакида фикр юритсангиз, уй-жойли бўлишдек бир неъматнинг қадрига етасиз. Уй-жойи бўлмаган бир бахтиқаронинг «Менинг бирор бир бошпанам, доимий турар жойим йўқ. Баъзан, фалончанинг ёки писмадончанинг уйида тунайман, баъзан кафеда ёки хиёбонда, ёки қирғоқбўйи жойларда ухлайман, кийим-бошларимни машинада сақлайман» деган шикоятини эшитиб қолсангиз, шунда уйсизликдан келиб чиқадиган беҳузурликни англайсиз.

 Аллоҳ таоло Бани Назир яҳудий қавмини жазолаганда, уларни Ўз неъматидан маҳрум қилди ва уйларидан қувғин қилди, чунки У деди: “У Зот аҳли китобдан бўлган кофирларни ўз диёрларидан биринчи ҳашр учун чиқарган зотдир...”. Яна У деди: “...Уйларини ўз қўллари билан ва мўминларнинг қўллари билан буза бошладилар. Ибрат олинг,эй, ақл эгалари!”. (Ҳашр 59:2).

 Иймонли киши ўз уйида тартиб ўрнатилишига эътиборли бўлиши учун талайгина сабаблар мавжуд.

 Биринчи: Ўзини ва ўз аҳлини дўзах оташдан сақлаш, қаттиқ азобдан асраб қолиш. “Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар” (Таҳрим 66:6).

 Иккинчи: Қиёмат Кунида оила бошлиғига юклатиладиган улкан масъулият. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ҳар бир масъулни унга тобе бўлганлар хусусида, улар ҳаққида қайғургани, уларга нисбатан бепарволик қилгани хусусида сўроққа тутади, ҳаттоки оиласи хусусида сўрайди”,-дедилар.

 Учинчи: Уй – бу ўзини бошқаларнинг зулмидан ҳамда бошқаларни ўз зулмидан тўсувчи ҳимояланиш қўрғонидир. Фитналардан сақланиш учун бу қўрғондан фойдаланиш Ислом буюрган амалдир. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиларингиз тилидан сақлангувчи, аҳли уйи билан қаноатлангувчи ва гуноҳлари устидан қайғургувчиларингиздир”,-деб айтдилар.

 Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Беш нарса борки, ким улардан атиги биттасини қилса, Аллоҳ у билан бирга бўлади: беморни зиёрат қилмоқ, жиҳодга чиқмоқ, танбеҳ бериш ёки эҳтиром билдириш ниятида ўз ҳукмдори зиёратига бормоқ, одамларни ўзидан ва ўзини одамлардан ҳимоялаш учун уйида ўтирмоқ”.

Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг фитна давридаги омонлиги унинг уйида ўтиришидадир”,-дедилар.

 Муслим киши, айниқса мусофиратда, атрофидаги бўлаётган турли ёмонликларга қарши ўзини кучсиз сезганда бу ўгитнинг ҳикматини тушунади. Шунда у ҳаром ишлардан, ҳаром нарсаларга қарашдан, аҳли аёлини ёмон йўлга юришдан ва бошқаларга ўзини кўз-кўз қилишдан, болаларини эса турли ёмон таъсирлардан ҳимоя қила олгувчи қўрғонига интилади.

 Тўртинчи: Одамлар одатда кўпроқ вақтларини уйларида ўтказадилар, айниқса жуда иссиқ ёки совуқ бўлган ҳолатда, ёғингарчилик пайтида, эрта саҳар ёки кечки паллада, ўқиш ва ишдан қайтганда. Шунинг учун бу вақтни ибодатда, рағбат қилинган амаллар ила ўтказиш лозим, акс ҳолда бу вақт гуноҳларга зое бўлади.

 Бешинчи ва энг муҳими: Мусулмон жамиятини қуришда энг муҳим бўлган нарса бу хонадонга энг катта эътиборни қаратишдир, чунки оила мисоли бир ғиштдирки жамият улардан таркиб топган.

 Оилалар бир қавмни, қавмлар эса бир жамиятни ташкил этадилар. Агарда ғиштлар мустаҳкам бўлса ва жамият Аллоҳ қонунларига мувофиқ барпо бўлиб, унда яхши амаллар жорий бўлса, бу жамият ҳар қандай ёмонликлар тажовузидан омонликда бўлади, душман қаршисида бардош бера олади.

 Ана ўшанда мусулмон оилалар жамиятни ислоҳ қиладиган ва уни тўғри йўлдан олиб борадиган бир устун бўлиб хизмат килади. Жамиятни ислоҳ қилувчиларнинг намунаси бўлиб кўзга кўринган шахслар, толиби илмлар, мужжоҳидлар, солиҳа аёллар, ғамхўр оналар ва бошқаларга айтилади.

 Бу мавзу муҳимлиги жиҳатидан ҳамда хонадонларимизда турли камчиликлар, ёмон одатлар ва жоҳилият мисоллари кўплиги сабабидан жуда ўринли савол туғилади: Қандай қилиб ўз хонадонимизни ислоҳ қилиш мумкин?

 Қуйида бу хусусда тавсиялар келтирилган. Аллоҳ улар билан Ўзи бизларни қўлласин ва мусулмонларга ўз саъй-ҳаракатларини ислом хонадонларини тиклашга йўналтиришларини насиб этсин. Қуйидаги тавсиялар икки нарсага йўналтирилган: яхшилик ва хайрхоҳликни ўрнатишдан иборат мақсадга эришиш, ва хонадонимизга ёмонлик кириб келиши сабабларини бартараф этиш ила ҳимояланиш.

 Оила барпо қилиш

 

Аҳли аёлини тўғри танлаш

 “Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингизда солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир”. (Нур 24:32).

 Оила бошлиғи, қуйида хадисларда келган шартлардан келиб чиққан ҳолда, ўзига иймонли ва яхши хулқли аёлни танлаши лозим бўлади. "Аёлга уйланиш ундаги тўрт сабабдан бўлади: бойлиги, насаби, ҳусни ва дини. Сиз диндорини танланг, барака топкур.”
“Бу дунё ўткинчи бир матодир ва ундаги энг катта хурсандчилик бу солиха аёлдир”. (Муслим, 1468) “Сизлардан ҳар бирингизнинг шукр қилгувчи қалби, (Аллоҳни) зикр қилгувчи тили ва кейинги ҳаётида манфаат келтирувчи иймонли аёли бўлсин”. (Аҳмад, Термизий, Ибн Можа)
Бошқа бир ривоятга кўра: “Сизнинг дунёвий ва диний амалларингизда ёрдамлашувчи солиҳа аёлингиз қўлга киритиш мумкин бўлган энг катта неъматдир”. (Байҳақий) “Эрига муҳаббатли ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар, чунки қиёмат кунида бошқа пайғамбарларнинг олдида мен сизларнинг кўплигингиз билан фахрланаман”. (Аҳмад) “Сизларга бокира қизларга уйланишингизни тавсия қилурман, чунки уларнинг жисми ёшроқ, уларнинг лаблари ширинроқ ва кўп нарса талаб қилмайдилар”. Бошқа ривоятга кўра “...ва улар камроқ алдайдилар” дейилган. (Ибн Можа)

 Шу билан бирга солиҳа аёл саодатнинг тўрт қисмидан биридир. Ёмон хотин – мусибатнинг тўртдан биридир. Бу саҳиҳ ҳадис билан собит бўлган: “Саодатнинг тўртдан бири шундай бир солиҳа аёлингиздирки, унга қараганингизда роҳатланасиз, йироқлигингизда унинг ўзи ва молингиз хусусида ундан хотиржамсиз. Ва мусибатнинг тўртдан бири шундай бир хотинки, унга қараганингизда беҳузур бўласиз, у сизни доимо ҳақоратлайлайди ва йироқлигингизда унинг ўзи ва молингиз хусусида унга инонмайсиз.
Бошқа томондан қараганда, бўлажак эрнинг ҳам ҳолати муҳимдир. У исломий аёлга турмуш қуришни таклиф этади ва қуйида келган шартга асосан розилик беришни сўрайди: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Агарда ҳузурингизга ўз хулқи ва дини билан сизни қониқтирадиган киши келса, унга қизингизни (синглингизни) узатаверинг, акс ҳолда ер юзида фитна ва катта бузғунчилик келиб чиқади”.

 Хонадон бузилмаслиги учун мазкур нарсаларнинг барчасига ўринли саволлар бериш, далилларни тасдиқлаш, маълумот йиғиш ва бу маълумот манбаларини текшириш орқали эришиш мумкин. Солиҳ кишилар солиҳа аёллар билан биргаликда солиҳ аҳли байт қурадилар, чунки “Пок юртнинг набототи Роббининг изни ила чиқадир. Нопок бўлгани эса фақат қийинчилик ила чиқадир...” (Аъроф, 7:58)

 Ўз аҳли аёлини тўғри йўлга солишга интилиш

 Агар аёли солиҳа бўлса бу Аллоҳнинг фазлидан келган неъмат ва баракадир. Агар аёли солиҳа бўлмаса унда оила бошлиғи уни тўғри йўлга солишга интилиши вожиб бўлади. Бунда қуйидаги ҳар ҳолатнинг биридан фойдаланиш мумкин:

 Эркак бошланғич паллада диндор бўлмаган аёлга уйланади, чунки у ўзи ҳам динсиз бўлади, ёки эр киши уни тўғри йўлга солиш умидида ёинки, мисол учун, ўз яқинларининг қистови билан унга уйланади. Бу ҳолатларда аёлни тўғри йўлга чақириш учун тиришиш лозим бўлади.

 Аввало инсон тушуниши керакки, ҳар бир нарсани бевосита идора қилиш Аллоҳга хосдир ва фақатгина Аллоҳ таоло инсонларни ислоҳ қила олади.
Аллоҳнинг Ўз қули Закариёга берган неъматларидан шу бўлдики, У деди:
...ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик....” (Анбиё 21:90) Бу тузатиш ёки ислоҳ қилиш ҳам жисмоний ҳам руҳоний бўлиши мумкин. Ибн Аббос айтадилар: “У бепушт эди ва фарзанд кўра олмас эди, сўнгра у фарзандлик бўлди”. Ато айтадилар: “Унинг тили чучук эдик, ва Аллоҳ уни тузатди”.

 Аҳли аёлини тўғри йўлга чақириш ва уни ислоҳ қилишнинг бир неча йўли бор:

 - эътиборни унинг Аллоҳга бўлган ибодатини ҳар томонлама тузатишга қаратиш (қуйида бу муфассал кўриб чикилади);
- иймонини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш, мисол учун, унинг таҳажжуд намозларига қоим бўлишини рағбатлантириш;
- Қуръон ўқишга рағбат;
- зикрларни эслаб қолишга, уларни айтиш ўрни ва вақтини ёдлашга рағбат;
- хайр-эҳсонга рағбат;
- фойдали исломий китобларни ўқишга рағбат;
- фойдали исломий тасмаларни (дискларни) эшитишга рағбат ва улар билан уни доимий таъминлаш (бу унинг илмини зиёда қилиб, иймонини мустаҳкам қилишга хизмат қилади);
- хайрли ва исломий дугоналарни унга танлашда ва улар билан опа-сингиллик алоқаларини боғлашда ёрдамлашиш, фойдали суҳбатлар ўтказиш ва атайлаб зиёратлар уюштириш, ёмонликлардан уни асраш, ёмон дугоналар ва ёмон жойлардан тўсиш билан уни ҳимоялаш.

 Уйда иймон муҳитини ташкил қилиш

 Байтини Аллоҳни зикр қилиш маконига айлантириш

 Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ зикр қилинадиган уй ва Аллоҳ зикр қилинмайдиган уйлар мисоли тирик билан ўликдекдир” Уйларимизни Аллоҳ зикр қилинадиган жойга айлантириш учун маълум бўлган бор имкониятни ишга солиш лозим; дилда айтиб бўлса ҳам, тил билан ҳам, намозда ҳам, Қуръон ўқиш, исломий мавзуларда суҳбат қуриш ва исломий китобларни ўқишни ҳам ишга солиш керак.

 Бугунги кунда қанчадан қанча мусулмон уйлар ўлик ҳолатида, чунки уларда ҳадисда айтилганидек Аллоҳ зикр қилинмайди. У қандай уйларки уларда фақат мусиқа жўр бўлган шайтоний ашулалар, хиргойилар, ғийбатлар, миш-мишлар, иғволар эшитилади? У қандай хонадонки у ерда бирга бўлиши ман қилинган эркагу аёллар аралашиб, номаҳрам қариндошу қўшниларни бир бирига кўз-кўз қилиниб, уйнинг ичи иллату гуноҳ билан тўлдирилса? Бундай уйга фариштлар қандай кира олсин? Аллоҳ хайрингизни берсин, уйларингизни барча кўринишдаги зикрлар билан жонлантиринг!

 Уйларингизни қиблага айлантириш

 Бу ерда ўз уйини ибодатхона ўрнида кўриш назарда тутилган. Аллоҳ таоло айтади: “Биз Мусога ва унинг биродарига: “икковингиз қавмингиз учун Мисрда уйлар тайёрланг, уйларингизни қибла қилиб, намозни тўкис адо этинглар ва мўминларга хушхабар бер”, деб ваҳий юбордик” (Юнус 10:87). Ибн Аббос айтадилар: “Уларга ўз уйларини ибодатхоналарга айлантириш буюрилганди”.

 Ибн Касир айтадилар: “Бу, Аллоҳу аълам, уларга Фиръавн ва унинг қавми сабаби тушган оғир синовлар оқибатидан собит бўлди. Уларга кўп ибодат қилиш амр қилинганди. Аллоҳ айтади: “Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар....” (Бақара 2:153). Шунингдек, хадисда ривоят қилинишича, Аллоҳнинг Элчиси соллоллоҳу алайҳи васаллам “бирор бир масала хусусда қайғурганда, намоз ўқирдилар”.

 Бу уйдаги ибодатнинг муҳимлигини кўрсатади, Айниқса, мусулмонлар заиф бўлганда, баъзи жойларда бўлганидек, мусулмонлар кофирлар олдида очиқ намоз ўқиёлмаган даврларда бу аҳамиятлидир.

 “Закариё ҳар қачон унинг олдига, меҳробга кирганида, унинг ҳузурида ризқ кўрди...” (Оли Имрон 3:37). Саҳобалар (р.а.а.) уйда намоз ўқимоқни ёқтирар эдилар. Фарз намозлари бундан мустасно бўлиб, масжидда адо этиларди. Бу хусусда ибратли ҳикоя ҳам мавжуд.

 Махмуд ибн Ал-Раби Ал-Ансори ривоят қилади: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сафдошлари Утбон ибн Молик билан Бадр ғозийларидан бўлмиш ансорлардан бир киши Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб: “Кўриш қобилиятим ёмонлашмоқда, мен эсам қавмимга имомлик қиламан. Ёмғир ёққанда мен билан улар орамиздаги водийни сув босади ва мен уларнинг масжидига ета олмай, уларга имомлик қила олмайман. Эй Аллоҳнинг Расули (соллоллоҳу алайҳи васаллам), истагим шуки уйимга ташриф буюриб, унинг шундай жойида намоз ўқиб берингки, мен у ерни масжид қилиб олай”. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Иншааллоҳ, шундай қиламан”,-дедилар. Утбон айтиб бердилар: “Эртасига эрталаб Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр келдилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам кирмоққа рухсат сўрадилар, мен уларга рухсат бердим. У киши уйга кирмагунча ўтирмадилар. Сўнгра “Уйингнинг қайси жойида намоз ўқиб беришимни истайсан?”-дедилар. Мен уйдаги бурчакни кўрсатдим, сўнгра Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам турдилар, такбир айтдилар, биз у кишининг орқаларида сафга турдик ва у киши икки ракаат намоз ўқиб, намоз охирида салом бердилар”. (Бухорий ривоят қилган, ал-Фатх, 1/519).

 Оила аъзоларини руҳий тарбиялаш

 Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам тунда намоз ўқирдилар, витрни ўқиганларида эса “Эй Оиша, тур, витрни ўқи!” дердилар”. (Муслим ривояти, Муслим би Шархил Навави, 6/23).

 Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтардилар: “Аллоҳ таоло тунда туриб, намозини адо этган, сўнгра аёлини намозга турғизган, аёли турмаганда эса унинг юзига сув сепиб уйғотган кишини мағфират қилсин” (Аҳмад ва Абу Доуд ривояти, Саҳиҳул Жоме, 3488)

 Ўз аёлини хайр-эҳсонга рағбат қилмоқ, бу унинг иймонни зиёда қилмоқнинг яна бир йўлидир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бу жуда муҳим нарсани тарғиб қилиб айтдилар: “Эй аёллар, садақа беринглар, сизлар дўзахийларнинг кўпчилигини ташкил этганингизни кўрган эдим”. (Бухорий ривояти, Ал-Фатх, 1/405)

 Янги нарсалардан бири, бу уйда фақир ва муҳтожлар учун хайр-эҳсон қутисини жорий қилишдир. Бу қутига нимаики тушса уларники бўлиб қолади, чунки бу уларнинг мусулмон хонадонидаги идиши бўлиб қолади.

Ал-Бид кунлари рўзаси (ҳижрий ойларнинг ҳар 13, 14, 15 кунлари), душанба ва пайшанба кунлари, Тасуо ва Ашуро (Муҳаррам ойининг 9,10 кунлари), Арафот куни рўзалари, ҳамда Муҳаррам ва Шаъбон ойларида тутиб туриладиган рўзалар ибрат намунаси оила аъзолари учун ҳам бу ибратга эргашишларига омил бўлиб хизмат қилади.

 Суннатга мувофиқ хонадонга доир зикрлар ва дуоларга эътибор қаратиш

 Уйга киришда айтиладиган зикрлар:

 Муслим ўз Саҳиҳида ривоят қилган: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сиздан бирингиз байтига киришда ва таомланишда Аллоҳ исмини зикр этса, шайтон ўзининг ҳамтовоқларига “Сизга бу ерда бошпанага жой ва егуликка татигувчи нарса йўқ экан”, дейди. Агарда уйга кираётиб Алоҳни зикр этмаса, шайтон: “Сизга бу ерда бошпана бор экан”,-дейди, ва агар таомланишда ҳам Аллоҳ исмини зикр этмаса, шайтон: “Сизларга бу ерда бошпана бор, татигувлик таомлар ҳам бор”,-дейди. (Имом Аҳмад (Муснад 3/346) ва Муслим (3/1599) ривоят қилишган).

 Абу Довуд ўзининг Сунанида ривоят қилади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки уйидан чиқаётиб “Бисмиллоҳ, таваккалту алалллоҳ, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” деса унга жавобан “Сен ҳаққингда қайғурилади, сен ҳидоят қилиндинг, барча эҳтиёжинг қондирилди ва сен ҳимояландинг”, деб айтилади. Шайтон ундан йироқлашади ва бошқаси унга айтади: ”Ҳидоят қилинган, барча эҳтиёжи қондирилган ва ҳимояланган инсонга нима ҳам қила олардинг?”.
(Абу Довуд ва Термизий (Саҳиҳул Жомеъ) ривоят қилишган).

 Мисвок

 Имом Муслим ўзининг Саҳиҳида ривоят қилади: Оиша розиаллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уйларига кирганда биринчи қиладиган мисвок ишлатиш бўлар эди”. (Муслим ривояти, Китабут Таҳора, 15 боб, 44)

 Шайтон тажовузидан сақланиш учун “Бақара” сурасини мунтазам тиловат қилиб туриш

 Қуйида келтирилганлар каби бу тўғрида кўплаб ҳадислар мавжуд:

 Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Уйларингизни қабристонга айлантирманглар. Шайтон Бақара тиловат қилинадиган уйдан қочади”. (Муслим ривояти, 1/539)

 Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Уйларингизда Бақарани тиловат қилинглар, чунки шайтон Бақара тиловати қилинадиган уйга кира олмайди”. (Ҳаким ривояти, Мустадрок 1/561; Саҳиҳул Жомеъ, 1170)

 Бу сура сўнгги икки оятининг фазилати ҳамда улар тиловатининг уйга таъсири ҳақида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: Аллоҳ таоло осмонларни ва ерни яратишидан икки минг йил илгари Ўзининг Курсиси ёнида сақланадиган Лавҳда матнларни битди ва икки оятни нозил қилдики улар билан Бақарани тугатди. Агар улар бир уйда уч кеча кетма-кет тиловат қилинса, шайтон унга яқинлашмайди”. (Имом Аҳмад Муснадда (4/247) ривоят қилган, бошқаси Саҳиҳул Жомеъда, 1799).

 Уйдаги исломий илмлар

 Оилада илм ўргатиш

 Бу вазифани оила бошлиғи ўз зиммасига олиб, Аллоҳнинг қуйидаги амрига итоат қилиши лозим: “Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг...” (Таҳрим, 66:6)

 Бу оят оиладаги таълим ва тарбия, уларга яхшиликни буюриш ва ёмон амаллар қилишни ман қилишга доир бўлган асосий ҳукмдир. Кейинда бу оятда кўрсатилган оила бошлиғи зиммасидаги вазифаларга оид баъзи муфассирларнинг шарҳлари келтирилган.
Қутада айтадилар: “У Аллоҳга итоатли бўлишни буюриши ва Унга осийлик қилишни ман этиши, Аллоҳ аҳкомларига мувофиқ уларни йўлга солиши ҳамда бу борада уларга кўмак қилиши лозим”.

 Даҳҳоқ ал-Муқотил айтадилар: “Аҳли оиласига, ақрабо ва жорияларига Аллоҳнинг амрларини ва Унинг ман қилган нарсаларини таълим бериш мусулмон бурчидир.

 Али розиаллоҳу анҳу айтдилар: “Уларга илм ўргатинг ва уларни тарбияланг”.

 Ат-Табарий раҳматуллоҳи алайҳ айтдилар: “Биз ўз фарзандларимизга ва аёлларимизга динни ва хайрихоҳликни, ҳамда уларга лозим бўлган барча яхши одатларни таълим беришимиз лозим. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам озод бўлмаган жорияларга таълим беришни талаб қилар эдилар, сиздаги озод бўлган фарзандларингиз ва аёлларингизга қандай қарайсиз?”.

 Имом Бухорий ўзларининг Саҳиҳларидаги “Эркак кишининг ўз аёлига ва жориясига таълим бериши” бобида шундай келтирганлар: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса борки унда икки ҳисса ажр бор: жорияси бор киши унга яхши хулқни ўргатади ва яхши ўргатади, унга илмни ўргатади ва яхши ўргатади, сўнгра уни озод этади ва унга уйланади, бундай кишига икки ҳисса ажр бор”,-дедилар.

 Бу ҳадисни шарҳлаб, Ибн Хожар шундай деганлар: “Бу бобнинг номланишигина жорияларга тегишли, ҳукми эса аёлларга ҳам татбиқ этилади, яъни озод хотинга унинг Аллоҳ ва Унинг Расули соллоллоҳу алайҳи васаллам наздидаги бурчларини таълим бериш, шубҳасиз, жорияга таълим беришдан кўра муҳимроқдир”.

 Эркак киши фаолиятининг авжига чиққан палласида, иш ва бошқа вазифаларини бажариши жараёнида аҳли аёлига таълим бериш учун вақт ажратишни унутиб қўйиши мумкин. Буни ҳал этиш йўлларида бири ўз оиласига ва ҳатто бошқа ақраболарига ҳам вақт ажратиб, уйда машғулотлар ўтказишни жорий қилишдир. Уларнингн ҳар бирига ўз вақтини билдириб, уларни ўша вақтда мунтазам келишларини шундай тақдирлаши мумкинки, токи бу нарса ҳам унинг ўзига ва ҳам уларга жиддий масъулият бўлиб қолсин.

 Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам даврларида шунга ўхшаш нарса бўлган эди. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Аёлга илм олиш учун алоҳида кун ажратиб берса бўладими?” деган бобларида Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) қуйидаги ҳадисни келтирадилар: “Аёллар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдилар: “Эркакларимиз бизни доимо банд қилганидан Сизнинг ҳузурингизга келолмаяпмиз, шунинг учун бизга маълум бир кунни ажратинг”. Бас, у киши улар билан учрашиб таълим бериладиган кунни ажратдилар.”

 Ибн Хожар айтадилар: “Бунга ўхшаш ҳадисни Салим ибн Аби Солиҳ Абу Ҳурайрадан ривоят қилган. У кишинг айтишича Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уларга: “Фалон ва фалонникида учрашамиз” деганлар ва уларнинг олдига борганлар, ва улар билан суҳбат қурганлар”.

 Бундан биз биламизки, аёллар ўз уйларида таълим олишлари керак, ҳамда саҳобий аёлларнинг қанчалик иштиёқ билан илм олишган интилганликларини кўрамиз. Таълим беришни аёлларга эмас, балки фақат эркакларга қарата кучайтириш бу оила бошлиқларининг жиддий камчилигидир.

 Баъзи ўқувчилар сўраши мумкин, айтайлик, бир кунни ажратиб, уни оиламизга маълум ҳам қилишимиз мумкин, лекин бу йиғилишларда биз уларга нимани таълим берамиз? Нимадан бошлаш лозим?

 Мен сизга оилангизга, айниқса аёлларга, умумий таълим беришнинг оддий дастуридан бошлашни, бунда қуйидаги китоблардан фойдаланишни тавсия этаман:

 Олти жилдда нашр этилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг " Тафсири Ҳилол" китоблари; сиз уни ўзингиз ўқиб, ундан баъзи суралар ёки оятларни таълим берсангиз бўлади.

 Риёзус Солиҳин - сиз унда келтирилган ҳадисларнинг шарҳи ва ундан олинган билимларни биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин. Шунингдек Шайх хазратларининг Ҳадис ва Ҳаёт китобларига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

 Шу билан бирга ўз аёлларига бир қанча фиқҳ аҳкомларини, жумладан таҳорат, ҳайз, намоз, закот, рўза ва хаж (имконига қараб) тартиб-қоидаларини, таом, шароб, либос ва тақинчоқларнинг баъзи ҳукмларини, фирт, маҳрамийлик қоидалари, ашула айтиш ва фотосуратга тушиш одобларини ўргатиш муҳимдир.

 Муҳим манбалардан ҳисобланмиш уламонинг фатволари ичида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг ёзма ва дискка туширилган ҳолдаги фатволари тўплами. (Зикр аҳлидан сўранг, Ҳикматли дунё)

 Аҳли аёл ва оила аъзоларига таълим бериш дастурига киритилиши мумкин бўлган яна бир жиҳат бу ажойиб илм манбаларидан саналган ҳақиқий олимлар ва толби илмлар томонидан ўтиладиган дарслар ва оммавий маърузаларда қатнашиш имконини эслатиб қўйишдир.

 Шунингдек биз радиодастурларни, Идҳодул Куръони Каримни унутмаслигимиз керак. Таълимнинг бошқа воситаларидан бири бу оила аъзоларига аёллар қачон исломий китоб дўконларига боришлари мумкинлигини эслатиб қўйиш ва бунда уларга шариат аҳкомлари хусусида ёрдам кўрсатиш.

 Уйингизда исломий кутубхона жорий қилишни бошлаш

 Оилангизга таълим беришда ва уларнинг ўз диний тушунчаларини ривожлантиришда ҳамда диний қоидаларга кўникишда ёрдам берадиган яна бир нарса бу уйда исломий кутубхонанинг бўлишидир. У жуда ҳам кенг қамровли бўлмаслиги унда яхши китоблар танланганлигини кўрсатади, уларни ҳамма фойдалана оладиган жойда жойлаштириш оила аъзолари уларни ўқишига рағбат бўлади.

 Мисол учун сиз китобларни катта хонадаги тоза ва озода бир бурчагига, ёки меҳмонхона ёки ётоқхонадаги қулай жойга жойлаштиришингиз мумкин, бу оиланинг ҳар бир аъзоси уларни доимий ўқиб боришини осонлаштиради.

 Кутубхонани тўғри барпо қилиш учун, Аллоҳ эса ҳар бир нарсанинг тўғри қилинишини ёқтиради, сиз бир маълумотнома тузишингиз керакким, оила аъзолари ундан турли мавзуларни топа билсинлар, болалар эса ундан ўқишда фойдалана билсинлар. Худди шундай сизда меҳмонлар учун, болангиз дўстлари учун ва ташрифчилар учун китобларингиз бўлиши жоиз, ва унда хушбичим жилдланган, тўғри таҳрирдан ўтган, тўғри сайлаб олинган манбалар ва тартибга келтирилган ҳадислардан иборат китобларни олишга ҳаракит қилинг. Кутубхонангизни барпо қилишда китоб ишида тажрибаси борлардан сўраб, маслаҳат олгандан сўнг аксарият китоб дўконларидан ва ккўргазмалардан фойдаланишингиз мумкин. Оила аъзоларига керакли китобни топишда ёрдамлашадиган усуллардан бири, бу уларни мавзулар бўйича тартибга солишдир, мисол учун тафсир китобларини бир токчада, ҳадис китобларини иккинчисида, фиқҳ бўйича - учинчисида жойлаштириш ва ҳоказо.

 Китоб излашни осонлаштириш учун оила аъзоларидан бири китобларнинг мавзусига кўра картотекасини тузиши ҳам мумкин. Уйда кутубхона барпо қилмоқчи бўлганларнинг кўпчилиги исломий китобларнинг номлари ҳақида сўрашлари мумкин.

 Мана улардан бўлиши мумкин бўлган баъзилари:

 Тафсири Ҳилол
Ҳадис ва ҳаёт
Суний ақийдалар
Кифоя
Руҳий тарбия

 Яна бошқа кўпгина фойдали китоблар ҳам борки, биз эслаб ўтганимиз фақатгина бир мисолдир, тўлиқ рўйхат эмас. Яна бир қанча фойдали мақола ва нашрлар мавжудки, уларни бирма-бир айтиб ўтиш жуда кўп вақтни олган бўлар эди.

 Мусулмон киши бошқалар билан маслаҳатлашиб, фикрлаши лозим. Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, унга динини тушунишида Ўзи ёрдам беради.

 Уйдаги аудиотека

 Магнитофон бор бўлган ҳар бир уйда ундан яхши йўлда ҳам, ёмон йўлда ҳам фойдаланиш мумкин. Аллоҳнинг розилига эришиш учун биз ундан қандай фойдаланишимиз мумкин? Бунга эришиш мумкин бўлган йўллардан бири бу уйимизда исломий уламолар, фуқаҳолар, сухандонлар, хотиблар ва маърузачилар ёзилган яхши аудиотеканинг борлигидир.

 Баъзи имомларнинг Қурон тиловатларини, мисол учун таровиҳ намозлари давомида ёзилган тиловатларни эшитиш оила аъзоларига жуда катта таъсир кўрсатади, ёки оятларнинг маъноларини етказиш билан таъсирлантириш, ёки кўп эшиттириш орқали Қурон ёдлашни енгиллаштириш мумкин.

 Мусиқа ва шайтоний ашулаларни эшитишдан фарқли ҳолда Қуръон тиловатини тинглаш улар учун ҳимоя бўлиб ҳам хизмат қилади, чунки мўмин қалбидаги Рахмоний каломга шайтоний мусиқалар ҳам аралашиши амримаҳол. Фатволарнинг эшиттирилиши оила аъзоларига катта таъсир ўтказади ва уларнинг кундалик ҳаётларида учраб турадиган турли аҳкомларни тушунишларида енгиллик беради. Биз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва бошқа нуфузли уламоларнинг овозда ёзилган фатволарини тавсия этамиз.

 Шунингдек, мусулмонлар эътиборларини фатво олинадиган манбаларга қаратишлари лозим, негаки бу динга оид масаладир. Шунга кўра динингизни қаердан ҳовучлаб олаётганингизга қаранг. Сиз динингизни солиҳлиги ва тақводорлиги билан танилган, ўз фатволарини ишончли ҳадислар билан асослайдиган, мазҳабда ҳаддан ошмайдиган, аниқ далилларга суянадиган ва ўрта йўлни тутган, керагидан ортиқча динпараст бўлмаган ва керагидан ортиқча бефарқ бўлмаган олим кишидан олинг. Илмли кишидан сўранг: “ ..У Роҳмандир. Бас, ўша ўта Хабардордан сўра“. (Фурқон, 25:59)

 Умматнинг билимини оширишга интилганларнинг маърузаларини тинглаш, далилларни ўрнатиб ёмонни фош этиш исломий уйда ҳақиқий шахсларнинг пайдо бўлиши учун жуда муҳимдир.

 Овоз ёзилган маърузалар кўп шунинг учун мусулмон киши ҳаққоний маърузачиларни бошқасидан ажратиш усулини билишга, бундай ишончли маърузачиларнинг овозлари ёзилган воситаларни топишга муҳтождир. Шундай усуллардан:

 -маърузачи суннатга ёндашган ҳолда бидъатни қаттиқ инкор этиши, нажот топган гуруҳ, Аҳли Сунна вал Жамоа ақидасига инонган киши бўлиши лозим. Сухандон ўртамиёна бўлиб, экстремист ёки бефарқ бўлмаслиги керак;
- ўз нутқида ишончли ҳадисларга асосланиши ҳамда заиф ва тўқима ҳадислардан сақланиши лозим;
- умматдаги воқеликни ва одамларнинг шароитини кўра билиши лозим, ҳар бир масалада айни кераклисини тавсия этиб, одамларга улар муҳтож бўлган нарсани бериши керак;
- у ёлғонни эълон қилиб ёки одамларни авраб, Аллоҳнинг ғазабини қўзғайдиган эмас, балки имкони борича ҳақни гапирадиган киши бўлиши лозим.
Биз кўп кўрамизки, ёзилган овоз эшиттируви болаларга жуда катта таъсир қилади, чунончи уларнинг Қурон ёдлашида, ёки кеча-кундузнинг турли пайтидаги дуоларни ўқишида, исломий хулқни ўрганишида, таркиби фойдали бўлган нашидларни ёдлашида ёрдам беради.

 Кассеталарни махсус жовончаларда сақланиши уларни топишни осонлаштиради. Бу эса уларни кичкина болалар томонидан синдирилишидан ёки шикастлашидан муҳофаза қилади. Биз яхши кассеталарни ўзимиз эшитгандан сўнг, уларни бошқаларга ҳам бериб туриш йўли билан тарқатишимиз керак. Магнитофоннинг ошхонада бўлиши уй бекасига фойдали бўлади, уни ётоқхонада бўлиши эса кишига кун охирида вақтини яхши ўтказишда ёрдам беради.

 Яхши, солиҳ инсонларни ва толиби илмларни уйга даъват қилиш

 “Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. ...” (Нуҳ 71:28)

 Агар аҳли иймон кишилари уйингизга кирса, бу сизнинг уйингизда нурни зиёда қилади, улар билар бўладиган гаплар ва суҳбатлар эса кўп фойда келтиради. Хушбўйлик суртган киши ё сизга ундан бир нарса беради, ёки сиз ундан бир нарса сотиб оласиз, ёки ҳеч бўлмаганда унинг хушбўйлигидан ҳузурланасиз. Болалар, ака-укалар ва ота-оналар ундай ташрифчилар билан ўтиришса, аёллар эса уларни парда ортидан эшитиб турса, бу барчанинг ибрат тажрибасини оширади. Уйингизга яхши инсонларни келтириш билан унга ёвузликлар давридаги ёмон одамлар келишининг олдини олган бўласиз.

 Уйга оид исломий қоидаларни ўрганиш

 Бунга қуйидагилар киради:

 Уйда намоз ўқиш

 Эркаклар хусусида Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Эркак кишининг ўз уйида ўқиган намозининг афзали, фарзга доир бўлмаганидир”. (Бухорий ривояти, ал-Фатх 731)

 Узри қабул ҳолатлардан ташқари фарз намозларни масжидда адо этиш лозимдир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам яна айтганлар: “Эркак кишининг уйда ўқиган нафл намозлари унинг жамоат жойларида ўқиган намозларидан кўра кўпроқ ажр келтиради, худди унинг одамлар билан ўқиган фарз намозлари якка ҳолда ўқиган фарз намозларидан кўра кўпроқ ажр келтирганидек “. (Иб Аби Шайба ривоят қилган, Саҳиҳул Жомеъ, 2953)

 Аёлларга масаласига келсак, уларнинг намоз ўқийдиган жойи қанчалик уйнинг ичкарироғида бўлса, шунча яхши, чунки Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Аёлларнинг энг афзал намози уйнинг энг тўридагисидир”. (Табарони ривоят қилган, Саҳиҳул Жомеъ, 3311)

 Эркак киши ўз уйида намозда иқтидо қилмаслиги лозим, ва ҳеч ким уй эгасининг ўрнида ўтирмаслиги керак, ўзи рухсат қилса бўлади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Эркак киши ўзи ҳукмрон жойда намозда иқтидо қилмаслиги лозим, ва ўзи рухсат қилгандан ташқари ҳеч ким унинг ўрнида ўтирмаслиги керак”. (Термизий ривоят қилган, 2772). Яъни ҳеч ким намозда имомлик қилиш учун ўша жойнинг эгасидан олдинга ўтмаслиги лозим, гарчи у киши жой эгасидан ёки ўша жойга ҳукми ўтадиган кишидан, мисол учун уй эгаси ёки масжид имомидан кўра Қуръонни яхшироқ тиловат қилса ҳам.

 Шунга кўра уй бошлиғи ёки эгасининг тўшак ёки кўрпачага ўхшаш шахсий жойида унинг рухсатидан ташқари ўтириш ножоиздир.

 Кириш учун рухсат сўранг

 “Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки, эсласангиз. Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча, уларга кирманг. Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир”. (Нур, 26:27-28)

 “...Ва уйларга эшикларидан киринг...” (Бақара, 2:189)

 Бўш уйларга, ёки сизнинг киришга ҳаққингиз бор жойга, мисол учун, меҳмонлар учун аталган уйга киришга рухсат бор. “Маскан бўлмаган, сиз учун фойда бор уйларга (изнсиз) киришингизда гуноҳ йўқдир. Аллоҳ нимани ошкор қилгаётганингизни ва нимани яширин қилаётганингизни биладир”. (Нур 24:29)

 Эгаси монеъ бўлмаган ҳолларда дўстлар ёки қариндошларнинг уйида, ёки бошқа уйларда таомланишда тангчилик йўқдир. “Кўзи ожизга гуноҳ-танглик йўқдир. Ва, чўлоққа гуноҳ-танглик йўқдир. Ва, беморга гуноҳ-танглик йўқдир. Ва, сизнинг ўзингизга ҳам ўз уйингиздан, ё оталарингизнинг уйларидан, ё оналарингизнинг уйларидан, ё ака-укаларингизнинг уйларидан, ё опа-сингилларингизнинг уйларидан, ё амакиларингизнинг уйларидан, ё аммаларингизнинг уйларидан, ё тоғаларингизнинг уйларидан, ё холаларингизнинг уйларидан, ё сиз калитига молик бўлган, ёки дўстингиз (уйидан) емоқлигингизда (танглик) йўқдир. Сизларга жамланган ёки тарқоқ ҳолда емоқликда ҳам гуноҳ-танглик йўқдир. Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик ила салом беринглар. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Шоядки, ақл юритсангиз. (Нур 24:61)

 Болаларга ва хизматкорларга ножоиз нарсаларни кўриб қолмасликлари учун ота-она ётоғига одамлар уйқуда бўладиган пайтда, яъни тонгдан олдин, пешиндаги таомдан сўнг дам олиш палласида рухсатсиз кирмаслик лозимлигини уқтириш керак. Агар улар бехосдан бошқа пайтда бирон нарса кўриб қолсалар, бу кечирилади, чунки улар таввофинлардан (яъни уй аҳлидан) бўлиб уларни тўхтатиб қолиш қийиндир. Аллоҳ айтади: “Эй, иймон келтирганлар! Қўлингизда мулк бўлганлар ва ўзингиздан балоғатга етмаганлар сиздан уч вақтда изн сўрасинлар: бомдод намозидан олдин, пешинда кийимларингизни ечадиган пайтингизда ва хуфтон намозидан сўнг (ушбу) уч вақт сиз учун авратдир. Улардан кейин сизга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. Улар сизнинг атрофингизда, бир-бирингизга айланиб турувчидирсиз. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир”. (Нур 24:58)

 Бегона одамларнинг уйлари ичига уларнинг рухсатисиз кўз ташлаш (мўралаш) тақиқланади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Кимки бошқа бировнинг уйи ичкарисига рухсатсиз кўз ташласа, уриб кўзини чиқаринг, бу учун товон ҳам қасос ҳам йўқ”. (Аҳмад ривоят қилган, Муснад, 2/385, Саҳиҳул Жомеъ,6046)

 Бир марта ёки икки марта талоқ олган, яъни, ўз эрига яна қайтиши мумкин бўлган аёл уйдан чиқмаслиги ва идда давомида уйдан чқишга мажбурланмаслиги, ҳамда моддий таъминланиб туриши лозим. Аллоҳ айтади: “Эй Набий! Агар аёлларни талоқ қиладиган бўлсангиз, иддалари учун қилинг ва иддани ҳисобланг ва Аллоҳга тақво қилинг. Уларни уйларидан чиқарманглар ва ўзлари ҳам чиқмасинлар, илло, очиқ-ойдин фоҳиша иш қилган бўлсалар (чиқарилурлар) ва ана шулар Аллоҳнинг чегараларидур. Ким Аллоҳнинг чегарасидан чиқса, ҳақиқатан ўзига ўзи зулм қилибди. Сен билмассан, шоядки, Аллоҳ ундан кейин бирор ишни пайдо қилса”. (Талоқ, 65:1)

 Шариатда ҳар бир ҳолат учун белгиланган манфаатларга кўра эркак кишига итоатсиз хотинини уй ичида ёки ташқарисида қолдирилишига рухсат берилган. Уни уй ичида қолдириш учун қуйидаги оят асос бўлади: “...ётоқларида ҳижрон қилинг...” (Нисо, 4:34). Аҳли аёлини уй ташқарисида қолдириш учун эса Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўз аҳли аёлларини ҳужраларида қолдириб, ўзлари эса аҳли аёлларидан ташқарида бўлган ҳужрада яшаганлари асос бўлади. (Бухорий ривояти, Китобут талоқ, Боб фил Илаъ)

 Кечани тамомила танҳоликда ўтказиш жоиз эмас. Ибн Умар (р.а.) ривоятларига кўра, Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам танҳо қолишни ман этдилар ва киши тунни танҳо ўтказишини ёки танҳоликда сафар қилишини ножоизлигини айтдилар. (Аҳмаднинг Муснаддаги ривояти, 2/91)

 Бунинг сабаби ёлғизликда ўз ҳолига ташлаб қўйилганлик ҳисси, ўғри ёки душманлар ҳужуми эҳтимоли, ёки тўсатдан касал бўлиб қолиш мумкинлигидандир. Ҳамроҳи бўлганда эса, ҳужумларни қайтаришда ёки касалликни даволашда ёрдам бериши мумкин. (Фатхур раббони, 5/64)

 Уйнинг атрофи панжара билан ўралмаган томида ухлаш жоиз эмас, чунки у ердан йиқилиб тушиш мумкин. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Кимки уйнинг атрофи панжара билан ўралмаган томида ётса ва унга бирор кор-ҳол бўлса, бошқалар бунга жавобгар бўлмайди”. (Абу Довуд ривоятьи, Сунан, 5041, Саҳиҳул Жомеъ, 6113, унинг Авнул Мабуддаги шарҳи, 13/384). Бунинг сабаби ухлаб ётган киши уйқусида ағдарилиши мумкин ва агарда панжара бўлмаса, йиқилиб тушиб, ўлиши мумкин. Бундай ҳолатда унинг ўлимида ҳеч ким айбдор бўлмайди; ёки унинг лоқайдлиги шунга олиб келдики, Аллоҳ уни Ўз ҳимоясидан маҳрум этди, чунки у олдиндан керакли эҳтиёт чораларни кўрмади. Бу ҳадис икки хил тушунилиши мумкин.

 Уй мушуклари идишдан сув ичса идишга нажас тегмайди, ва таомдан еса, унга ҳам нажас тегмайди. Абдуллоҳ ибн Аби Қутада ўз отасидан ривоят қиладики, у киши таҳорат олиш учун сувни қўйган эди ва мушук унга яқин келиб, ундан тили билан ичишни бошлади. У киши сувни олдида у билан таҳорат қилди, шунда у кишидан сўрадилар: “Эй Абу Қутада, ундан мушук ичди”. У киши айтдилар: “Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг “Мушуклар уйингизнинг аҳлидандирлар”, деганларини эшитганман. (Аҳмад Муснадда ривоят қилган, 5/309, Саҳиҳул Жомеъ, 3694). Бошқа бир ривоятда у киши: “Улар (мушуклар) нажас эмас, улар уй аҳлингиз қаторидандирлар (ат-таваффин ват-таваффат – болалар, хизматкорлар ва бошқалар қатори). (Аҳмаднинг Муснаддаги ривояти, 5/309, Саҳиҳул Жомеъ, 2437).

 Намоздаги хушунинг афзалликларини билиш

 Бунга қуйидагилар киради:

 Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мусулмон киши фарз намози вақти келганда яхшилаб таҳорат қилса, муяссар қилганича хушуга эга бўлса ва муясар қилганича намоз ўқиса, унинг барча гуноҳлари, агар улар гуноҳи кабира бўлмаса, кечирилади. Бу эса унинг бутун умри бўйи давом этади”. (Муслим ривояти, 1/206, 7/4/2)
Ажрлар хушунинг даражасига қараб ёзилади, чунки Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Банда намоз ўқийди ва бундан унга унинг ўндан бир қисми, ё тўққиздан бири, ё саккиздан бири, ё еттидан бири, ё олтидан бири, ё бешдан бири, ё тўртдан бири, ё учдан бири, ёки ярмидан бошқа ҳеч нарса ёзилмаслиги мумкин”. (Имом Аҳмад ривояти, Саҳиҳул Жомеъ, 1626)

 Гуноҳлар, фикрни бир жойда жамлаб, тўла хушуга эга бўлганингизда, мағфират қилинади, чунки Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Қачон банда намозга турса, унинг барча гуноҳлари келтирилади ва унинг боши ва елкалари устида тўплаб қўйилади, у ҳар дафъа рукуга борганда ёки саждага ётганда, гуноҳларининг баъзилари ундан тўкилиб кетади”. (Байҳақий Сунанул Қурбада ривоят қилган, 3/10; Саҳиҳул Жомеъга ҳам қаранг). Маънавий айтади: “Бу ерда шу нарса назарда тутиладики, ҳар бир ракаат тугаётганида унинг бир қисм гуноҳлари тўкилади ва у намозни тугатганида барча гуноҳлари уни тарк этади. Бу барча шартларибажарилган ва барча ракаатлари адо этилган намозда содир бўлади. Биз “банда” ва “турса” калималаридан шуни тушунамизки, ҳукмдорларнинг Ҳукмдори олдида у итоаткор қул ҳолатида бўлади.” (Байҳақий Сунанул Қурбада ривоят қилган, 3/10; Саҳиҳул Жомеъга ҳам қаранг).
Хушу билан намоз ўқиган киши намоздан сўнг худди унинг елкаларидан юк ташлаб юборилгандек енгиллик ҳис қилади. У ўзини шу даражада енгил ва пок ҳис қиладики, намознинг давом этишини истайди, чунки бу унинг бу дунёдаги қувончи ва хотиржамлиги манбаъидир. Токи намоз ўқимаса, уни зулматли қафасда қолиб кетишлик ҳисси таъқиб этади, ундаги намозни тезроқ тугатиш истаги ўрнини намозда хотиржамликка эришиш майли эгаллайди. Намозни севувчилар шундай дейдилар: Биз намоз ўқиймиз ва намозимизда хотиржамликка эришамиз, худди бизнинг йўлбошчимиз, намунамиз ва пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Эй, Билол, келақол, намозда бир хотиржамликка эришайлик”. У киши: ”намозимизни тезроқ тугата қолайлик”, демасдилар.
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Менинг хурсандчилигим намоздадир”. Шундай қилиб, намозда ўз хурсандчилигини топган киши қандай қилиб яна бошқа жойдан хурсандчилик қидирсин? (Вобилус Сойб, 37)

 Намознинг белгиланган жойларида, айниқса саждада дуо қилишга интилиш

 Шубҳасиз Аллоҳ билан гаплашиш, Унинг олдида хоксор бўлиш, Ундан неъматларни тилаш ва Унинг паноҳига қочиш, буларнинг барчаси банданинг Роббиси билан бўлган алоқасини мустаҳкамлашга ва унинг хушусини зиёда қилишга ёрдам беради. Дуо бу ибодатнинг бир туридир ва бизга дуо қилиш буюрилган.

 Аллоҳ таоло айтади: “...Унга тазарруъ қилган ҳолда ва махфий ҳолда, агар мана шундан бизни қутқарса, албатта, шукр қилувчилардан бўлар эдик, дейдиганингиз ким?” (Анъом, 6:63). Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Ким Аллоҳдан ёрдам сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади”. (Термизий ривояти, Китобуд Дават 1/426, Саҳиҳут Термизийда хасан деб айтилган, 2686).

 Ривоят қилинадики, Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам намознинг хос жойларида, яъни саждада, икки сажда ўртасида (жаласада) ва ташаҳҳуддан сўнг дуо қилар эдилар. Уларнинг энг муҳими саждадагисидир, чунки Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати бу саждададир, шунинг учун унда дуони кўпайтиринглар”. (Муслим ривояти, Китабус Солат, Бобун Най ан Қироатил Қурон фир Руку вас Сужуд, 207)

 Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам саждада ўқиган дуоларидан бири: Аллоҳуммағфирли занюби ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва ахироҳу ва аланийатаҳу ва сирраҳу” (Ё Аллоҳим, гуноҳларимини мағфират қил, кичигини ҳам ва каттасини ҳам, аввалини ҳам ва охирини ҳам, ошкорасини ҳам ва махфийсини ҳам). Муслим ривояти, Китобус Солат, Бобун Най ан Қироатил Қурон фир Руку вас Сужуд, 216)

У киши шунингдек айтардилар: “Аллоҳуммағфирли ли ма асрарту ва аъланту” (Аллоҳим, мени мағфират қилгин, махфий қилганимини ҳам ва ошкора қилганимни ҳам) (Нисоий ривояти, Мужтабо, 2/569, Саҳиҳул Жомеъ, 1067)

 Биз икки сажда ўртасида ўқиладиган дуоларнинг баъзисида тўхталиб ўтдик (11-бобга қаранг).

 Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам ташаҳҳуддан сўнг ўқиган дуолари ҳақида биз ҳадисдан билишимиз мумкин: “Сизлардан бировингиз ташаҳҳудни тугатса, Аллоҳдан тўрт нарсадан паноҳ сўрасин: Дўзах азобидан, қабр азобидан, дунё ва охират фитналаридан ва Дажжолнинг ёмонлигидан”.

У киши айтганлар: “Аллоҳумма инни аъузу бика мин шарри ма амилту ва мин шарри ма лам амал” (Аллоҳим, Сендан ўзимнинг қилган амалларим ёмонлигидан ва қилмаган амалларим ёмонлигидан паноҳ сўрайман).

 “Аллоҳумма хасибни хисабан йасиран” (Аллоҳим, ҳисоб-китобимни енгил қилгин).

 У киши Абу Бакр Сиддиқга шундай дейишни ўргатганлар: : "Аллоҳумма инни заламту нафси зулман касиран ва ла йағфир зунуба илла анта фағфир ли мағфиратан мин индака варҳамни иннака антал Ғофурур Роҳим" (Аллоҳим, ҳақиқатда мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим, Ўзингдан бошқа гуноҳимни кечиргувчи йўқдир, Ўзингнинг лутфингдан мени мағфират айлагин ва раҳматингга олгин, ҳақиқатда Сен Мағфиратли, Раҳмлидирсан).

 У киши бир кишининг ўқиётган ташаҳҳудида шундай деганини эшитдилар: "Аллоҳумма инни асалука йа Аллаҳул Ахадус Сомад аллази лам йалид ва лам йулад ва лам йакул лаху куфуван ахад ан тағфир ли зунуби иннака антал Ғофурур Роҳим" (Аллоҳим мен Сендан, эй Ягона бўлган, Эҳтиёжларни қондириб Ўзи муҳтож бўлмаган, туғмаган ва туғилмаган, ва бирон бир тенги бўлмаган Аллоҳдан, гуноҳларимни мағфират қилишингни сўрайман, ҳақиқатда Сен Мағфиратли, Раҳмлидирсан). У киши соллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига айтдилар: “У мағфират қилинди, у мағфират қилинди”.

 У киши бошқа бир кишининг шундай деганини эшитдилар: "Аллоҳумма инни асъалука бианна лакал-ҳамд , ла илаҳа илла анта ваҳдака ла шарика лак ал-Маннан йа бадиус самавати вал ард, йа зал жалоли вал икром, йа Ҳаййу йа Қоййум, инни асъалукал жанната ва аузу бика минан нар" (Аллоҳим мақтовлар Сенга эканлиги билан, Сен Маннондан бошқа илоҳ йўқ ва шеригинг йўқ, эй осмонлар ва ернинг Яратувчиси, эй мақтовлар ва карам Эгаси, эй ҳамиша тирик бўлган Зот, эй эҳтиёжсиз* Зот, ҳақиқатда мен Сендан жаннатни ва дўзах ўтидан Сенинг паноҳингни сўрайман). Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига дедилар: “Биласизларми у Аллоҳдан нима билан сўради?”. Улар: “Аллоҳ ва Расули билгувчироқдирлар”, -дедилар. У киши: “Жоним ядида бўлган Зот билан қасамки, у Аллоҳдан Унинг шундай Исми Аъзами билан сўрадики, у билан дуо қилинса У ижобат қилади, у билан сўраса У беради”,- дедилар.

 У кишининг ташаҳҳуд билан таслим ўртасида охирги қилган дуолари шундай эди: "Аллоҳуммағфирли ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрарту ва ма аъланту ва ма асрофту ва ма аълам биҳи минни антал муқаддим ва антал муаххир ла илаҳа илла анта" (Аллоҳим гуноҳларимнинг аввалгиларини ҳам, ва кейингиларини ҳам, яширганимни ҳам, ва ошкорасини ҳам, ошириб қилганимни ҳам, ва билмай қилганимни ҳам мағфират қилгин, Тезлаштирувчи ҳам ва Секинлатувчи Ўзингсан, Сендан бошқа илоҳ йўқдир).

 Бундай дуоларни эслаб қолиш имом орқасида туриб ташаҳҳуддан сўнг нима дейишликни билмай жим турувчи баъзи одамлар муаммосини ҳал қилади.

 Намоздан сўнг айтиладиган зикрлар

 Булар ҳам қалбдаги хушуни мустаҳкамлашга ва намознинг файзу баракасини оширади.

 Шубҳасиз, бир яхши амални сақлаб қолиш ва уни қўллаб қувватлаш энг яхши усулларидан бири бу уни бошқа бир яхши амал билан давом эттиришдир. Шунга кўра намоздан сўнг келадиган зикрлар ҳақида ўйлаган киши улар уч марта истиғфор сўрашлик билан бошланишини кўради, худдики намозхон намозида ёки хушусида бўлиб ўтган баъзи камчиликлар учун ўз Роббисидан кечирим сўрайди. Шунингдек нафл намозларига ҳам эътиборни қаратиш муҳимдир, чунки улар фарз намозларида йўл қўйилган камчиликларнинг, жумладан хушудаги хатоларнинг ҳам ўрнини тўлдиради.

 Хушулик бўлишимизга ёрдам берадиган нарсаларни кўриб чиққанимиздан сўнг, энди танқидга ўтамиз

 Уйдаги учрашувлар

 Намозхонни чалғитувчи нарсаларни бартараф этиш

 Анас (р.а.) айтадилар: “Оиша онамиз уйнинг тўрини турли рангларга бўялган безакли пардалари билан тўсиб қўйгандилар. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам у кишига дедилар: “Кўз олдимдан уни олиб ташла, чунки ундаги безаклар мени намозимдан чалғитмоқда”. (Бухорий ривояти, Фатхул Бори,10/391)

 Қосим ривоят қиладиларки, Оиша онамизда безалган мато бўлиб, у билан кичикроқ тоқни (ухлаш ёки нарса сақлаш учун фойдаланиладиган) тўсар эдилар. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам унинг олдида намоз ўқирдилар ва дедилар: “Кўз олдимдан уни олиб ташла, намоз ўқисам унинг безаклари мени доимо чалғитади”. Шунда у киши (Оиша) уни олиб ташладилар ва ундан ёстиқ бичдилар”. (Муслим ўзининг Саҳиҳида ривоят қилган, 3/1668)

 Бу хусда кўрсатма бўлиб яна шу ҳам х измат қиладики, Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиш учун Каъбага кирганларида у ерда қўйнинг иккита шохини кўрдилар. Намоз ўқигандан сўнг У киши соллоллоҳу алайҳи васаллам Усмон Хажобийга: “Сенга уларнинг устини ёпиб қўй деб айтиш ёдимдан кўтарилибди, чунки намозхонни чалғитадиган ҳеч бир нарса бўлмаслиги керак”. (Абу Довуд ривояти, 2030, Саҳиҳул Жоме,2504)

 Бунга одамлар ўтиб турадиган жойлар, одамларнинг овози ва шовқин кўп бўлган, ёки одамлар баҳс ва мунозараларда банд бўлган, ёки кўзни чалғитадиган нарсалар бор жойлардан сақланиш ҳам киради.

 Шунингдек жуда иссиқ ёки жуда совуқ жойларда намоз ўқишдан ҳам сақланиш лозим. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам ёз палласидаги зуҳр намозини куннинг энг иссиқ пайти ўтиб кетгунча кечиктиришимизни айтганлар. Ибн Қайум айтадилар: “Ҳаддан ташқари иссиқ паллада намоз ўқишлик кишида муносиб хушу и ақл-ҳушини жамлашига халақит беради ва у намозни ҳуши тарқоқ бўлган ҳолда ўқийди, шунинг учун Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам донолик ила иссиқнинг ҳарорати пасайгунга қадар намозни кечиктиришни буюрганлар, бу улар намозни ақл-идрокларини жам қилган ҳолда адо этишлари, ва бу орқали намоздаги мақсадга эришишлари, яъни хушулик бўлиб Аллоҳга муножот қилишлари учундир”. (ал-Вабилус Сойб, Дорул Баён, 22-бет)

 Намозхонни чалғитиши мумкин бўлган безакли, ёзувли, ёрқин рангли ёки сувратли кийимларда намоз ўқишдан сақланиш .

Оиша (р.а.) айтадилар: “Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам ёрқин рангли кўйлакни ёпиниб намозга турдилар ва унинг нақшларига қарадилар. Намозни тугатганларидан сўнг: “Бу кўйлакни Абу Жахом ибн Хузайфага элтиб бер ва менга анбажони (безаксиз ва ёрқин рансиз кийим) келтир, чунки бу намоз ўқиётганимда мени чалғитиб турди”,-дедилар. Бошқа ривоятга кўра: “Бу ёрқин ранглар мени чалғитди”,-деганлар. Яна бир ривоятда: “У кишида ёрқин рангли кўйлак бўлиб, намозда у кишининг фикрларини чалғитарди” дейилган. (Муслимнинг Саҳиҳидаги ривоятлар, 556, 3/391)

 Расми бор кийимда намоз ўқимаган афзал ва бугунги кунда тарқаб кетган аксарият кийимлардаги каби тирик махлуқотларнинг тасвири туширилган кийимлардан жуда эҳтиёт бўлишимиз керак.

 Таом тайёр бўлганда намоздан сақланиш

 Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Таом тайёр бўлганда намоз ўқиманг”,-деганлар. (Муслим ривояти, 560)

 Таом тайёр бўлиб сузилганда, ёки унга чақирилганда киши олдин таомни ейиши керак, чунки егиси келиб турган киши таомни қўйиб намозга турса, у фикрини бир жойга тўплаёлмайди ва хушуга эга бўлмайди. Ундай киши ҳатто овқатланишни тезроқ тугатишга ҳам шошмаслиги керак, чунки Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Таом тортилган бўлса ва намоз вақти ҳам кириб келса, шом намозидан олдин овқатланиб олинг, ва уни тезроқ еб тугатишга шошилманг”,-деганлар. Бошқа ривоятга кўра: “Агар тушлик тортилган бўлса ва намозга иқомат айтилса, аввал тушлик қилинг ва уни тугатишга шошилманг”. (Мутавофиқ, Бухорий, Китобул Азон, “Иҳо хадарат таамати ва уқимас солат” боби, Муслим, 557-559)

 Ҳожат пайтида намоздан сақланиш

 Шубҳасиз хушуга халақит берадиган нарсалардан бири бу намозда кишининг ҳожатга боргиси келиб турган пайтдир. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам бавл ёки хало қилиш истаги билан қистаниб турган кишига намоз ўқимоқликни ман қилганлар. (Ибн Можанинг ўз Сунанидаги ривояти, 617; Саҳиҳул Жомеъ, 6832)

 Агар киши шундай ҳолатда бўлса у аввало ҳожатхонага бориб ҳожатини чиқариши лозим, ҳатто бирон бир жамоат намозини қолдирса ҳам. Чунки Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Агарда бировингиз ҳажатга боргиси келиб турган бўлса, ва намоз ҳам бошланиб қолса, аввал ҳожатини чиқарсин”. (Абу Довуд ривояти, 88; Саҳиҳул Жомеъ, 299).

 Агарда бу ҳалат киши намоз ўқиб турганида содир бўлса, у намозни тўхтатиб, бориб ҳожатини чиқариши, покланиши, ундан кейин намозга туриши лозим, чунки Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Таом тортилганда ва ҳожат қистаганда намоз йўқдир”. (Саҳиҳул Муслим, 560)

 Шубҳасизки қистовни бостиришга уриниш хушуни бузади. Бу қоида ел чиқариш қистовини бостиришга уриниш ҳолатига ҳам тааллуқлидир.

 Уйқу босиб турган ҳолатда намоздан сақланиш

 Анас ибн Молик (р.а.) айтадилар: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бировингизга намоз вақтида уйқу ғолиблик қилса, унга гапираётган гапини билгунчалик ухлаб олиш лозим”,-дедилар, яъни ўзини тетик ҳис қилмагунча озгина мизғиб олиши керак. (Бухорий ривояти, 210)

 Бу таҳажжуд намози вақтида бўлиши мумкинки, дуолар ижобат бўладиган пайтда киши ўзи билмаган ҳолда ўз зарарига дуо қилиши мумкин. Худди шундай бу ҳадис фарз намозларига ҳам тегишлидир, бу пайтда кишига қисқа фурсатли уйқудан сўнг намозни ўқиш учун етарлича вақт борлиги далда беради. (Фатхул Бори, Шарҳ Китабул Вуду, Бобул Вуду минан Навм)

 Гапириб турган (ёки ухлаётган) киши кетидан намоз ўқимаслик

 Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам буни ман қилиб: “Ухлаётган ёки гапираётган киши кетидан намоз ўқиманг”,-деганлар. (Абу Довуд ривояти,694; Саҳиҳул Жомеъ, 375, ҳасан ҳадис деб айтган)
Бунинг сабаби гапириб турган киши ўз гаплари билан, ухлаётган киши эса ўз кўриниши билан намозхонни чалғитади.

 Хаттобий (раҳ.а.) айтадилар: “Гапираётган киши орқасида намоз ўқишни Имом Шофеи ва Аҳмад ибн Ханбал макруҳ ҳисоблаганлар, чунки унинг гаплари намозхонни намозидан чалғитиши мумкин”. (Авнул Мабуд, 2/388)

 Ухлаётган кишининг орқасида намоз ўқиш масаласига келсак, бир қатор уламолар бунинг далилларини заиф деб ҳисоблаганлар (жумладан Абу Довуд Сунанда, Китубус Солатда, Тафрий Абвабил Витрда, Бобуд Дуода, Ибн Ҳажара Фатҳул Баоийда, Шарҳ Бабис Сола халфун Наимда, Китабус Солатда)

 Имом Бухорий (раҳ.) ўз саҳиҳларининг Шарҳ Бабис Сола халфун Наимда Оиша онамиздан ҳадис келтирадилар: “Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқирдилар, мен эсам у кишининг олдиларида тўшакда ётар эдим...” (Саҳиҳул Бухорий, Китобус Сала)

 Мужоҳид, Товус ва Молик ухлаб ётган кишига қараб намоз ўқишни макруҳ деб ҳисоблашган, чунки ётган киши ўз ҳалати билан намозхонни чалғитади.

 Агар бундай хавф бўлмаганда ухлаётган кишининг орқасидан намоз ўқиш макруҳ бўлмаган бўлар эди. Валлоҳу аълам.

 Ўзини олдидаги ерни текислаш билан машғул қилмаслик

 Бухорий (раҳ.) Муақибдан (р.а.) қилган ривоятларида Набий алайҳиссалом сажда вақтида ерни текисловчи киши ҳақида шундай деганлар: “Агар бу ишни қилсангиз, бир марта қилинг”. (Фатҳул Борий,3/79)

 Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Намоз адо этаётганда уни (ерни) текисламанглар, агарда бу сизга зарур бўлса, фақат бир марта қилинг”,-деб айтганлар. (Абу Довд ривояти, 946, Саҳиҳул Жомеъ, 7452)

 Бу тақиқнинг сабаби хушуни қувватлашга ва намозда киши ортиқча ҳаракатлар қилмаслигига қаратилган. Агар киши сажда қилмоқчи бўлган жой текисланиши лозим бўлса, уни намоздан олдин қилиб олган афзал.

 Бу нарса намозда пешона ёки бурунни артишга ҳам тегишлидир. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам сув ва лойга сажда қилаверар эдилар, бундан у кишининг пешоналарида из қолар эди, лекин у киши саждадан ҳар бош кўтарганда уни артиш билан ўзларини безовта қилмас эдилар. Чунки у киши шунчалик намозга берилар эдиларки ва хушулари шунчалик кучли эдики, булар ҳаммаси шундайлигича қолаверар эди, у киши буни сезмас эдилар. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Намоз бу чуқурлашишнинг ўзгинасидир”. (Бухорий ривояти, Фатхул Борий, 3/72). Ибн Аби Шайбон Абу Дардодан айтади: “Менга қизил тукли туялар ваъда қилинганда ҳам пешонамдаги қум-шағалчаларни қоқиб ташламаган бўлардим”. Айод атади: “Салафлар намозларини тугатмагунча пешоналарини қоқишни ёқтирмасдилар”. (Фатх, 3/79)

 Намозхон уни чалғитувчи барча нарсалардан сақланганлиги каби, худди шундай ўзи ҳам бошқаларни чалғитишдан сақланиши лозим. Бунга қуйидагилар киради:

 Ўзининг тиловати билан бошқаларга халақит қилмаслик

 Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Барчангиз Аллоҳ билан мулоқот қиласизлар, шунинг учун бир-бирингизга халақит қилманглар, бирингиз бошқани устидан овозларингизни баландлатиб тиловат қилманглар”, дедилар ва яна у киши: “намозда”, -деб айтдилар. (Абу Довуд ривояти, 2/83, Саҳиҳул Жомеъ, 752). Бошқа ривоятда у киши: “Қурон тиловат қилаётганингизда бир-бирингиздан овоз баланлатишда мусобақа қилманглар аётганда”,-деганлар. (Имом Аҳмад ривояти, 2/36, Саҳиҳул Жомеъ, 1951)

 Намозда бурилмаслик

 Абу Зарр (р.а.) айтадилар: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ банданинг намози давомида у билан мулоқот қилишда давом этаверади, токи банда бурилмагунча”,-дедилар. (Абу Довуд ривояти, 909, Саҳиҳ Аби Довуд)

 Намозда бурилиш икки хил бўлади:

 Қалбнинг Аллоҳдан бошқа нарсага бурилиши
Кўзнинг бурилиши

 Иккиси ҳам ножоиз нарса бўлиб, улар намознинг адо этилишига қусур етказади. Расулуллоҳдан соллоллоҳу алайҳи васаллам намозда бурилиш ҳақида сўрашди ва у киши: “Бу шайтоннинг инсон намозидан ўғирлашидир”,-дедилар. (Бухорий ривояти, Китобул Азон, Бобул Илтифот фис Солат)

 Намозда қалбини ёки кўзини бурадиган кишининг мисоли худдики бир ҳукмдор уни ўзига чақиртириб, олдида туришни буюрган, ва ҳукмдор унга юзланиб мурожаат қилишни бошлайди, у эса ҳукмдорнинг гапини эшитмай, бир ўнг томонга, бир чап томонга бурила бошлайди, ва ҳеч бир гапга тушунмайди, чунки қалби ҳам ақли ҳам бошқа ёқда бўлади. Бу кишининг ўзи ҳукмдор уни нима қилади деб ўйлайди?

 Ҳукмдорни тарк этганида энг камида у нафрат ва ҳурматсизликка лойиқ бўлади. Бундай намоз ўқийдиган киши ҳеч қачон эс-ҳушли ҳолда намоз ўқийдиган кишига тенглашолмайди, у Аллоҳга шундай юзланадики, олдида турган Зотнинг Улуғлигини ҳис қилади, қўрқув ва итоаткорлик билан қамраб олинган бўлади, бошқа кишига юзланишга ёки бошқа томонга бурилишга Роббисидан жуда уялади. Бу икковининг намозлари ўртасидаги фарқни Хасан ибн Атиё таърифлаганлар: “Икки киши бирга намоз ўқишлари мумкин, лекин уларнинг орасидаги фарқ ер билан осмонча бўлади. Улардан бири бутунлай қалбини Аллоҳга қаратган бўлади, эътиборсиз ва унутувчан бўлади”. (ал-Вабилус Сойб, Дорул Баён, 36-бет)

 Узрли ҳолатлардаги бурилишга келсак, улар жоиздир. Саҳл ибн Ханзалийдан Абу Довуд ривоят қиладилар: “Биз бомдод намозини ўқишни бошладик ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳарб ўлжасига ўгирилиб қараб қўяр эдилар”. Абу Довуд айтадилар: “У киши ўлжани қўриқлаш учун тунда суворий жўнатдилар”. Бу худди Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам намозда бўла туриб Умома бинти Аби Осни тутиб турганлари, ёки Оиша онамизга эшик очганлари, ёки намозда бўла туриб илм ўргатиш учун минбардан тушганлари, ёки кусуф намози ўқиётганларида орқага тисарилганлари, ёки шайтон у кишининг намозларини бузаман деганда уни ушлаб олганлари ва бўғганларига ўхшайди. У киши ҳатто намоз вақтида ҳам чаён ва илонларни ўлдиришни буюрар эдилар, намозхонга намозини тўхтатиб, намозда олд томонидан ўтиб кетмоқчи бўлганни тўхтатишни ва ҳаттоки у билан урушишни амр қилар эдилар. У киши аёлларга намозда чапак чалишга (имомнинг хатосини сезганда) буюрардилар, ёки у киши намоз ўқиб турганларида у кишига салом берганларга қўлларини силкитар ёки одамларга имо-ишора қилар эдилар. Бу ва бунга ўхшаш ҳатти-ҳаракатлар зарур ҳолларда қўлланилиши мумкин, лекин зарурат бўлмаса ва хушуни йўққа чиқарадиган маъносиз ишоралар қилса, бундай ҳаракатлар намозда ножоиздир.

 Назарни осмонга қаратмаслик

 Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам буни қилишни бизга ман этганлар ва ундан огоҳлантирганлар. У киши: “Сиздан бировингиз намоз ўқиса назарини осмонга қарата кўтармасин, тағин бу унинг кўз нурини кетказиб қўймасин”,- деганлар. (Аҳмад ривояти, 5/294; Саҳиҳул Жомеъ, 762). Бошқа ривоятда у киши: “Одамларга нима бўлдики, намозда?”,-деганлар. Бошқа бир ривоятда: “...намозда дуо қилаётганларида назарларини кўкка қарата кўтарадилар?”,-деганлар. (Муслим ривояти, 429). У киши бу ҳақда шундай қаттиқ гапирар эдиларки, ҳатто: “Улар тўхтасинлар, ёки кўриш қобилияти улардан олиб қўйилади”. (Имом Аҳмад ривояти, 5/258, Саҳиҳул Жомеъ, 5574).

Бу хушуга мувофиқ бўлмайди ва Аллоҳ олдида одобсизлик бўлади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз намоз ўқиса олд томонига туфламасин, ахир намоз ўқиётганида Аллоҳ унинг олдида бўлади”,-дедилар. (Бухорийнинг ўз Саҳиҳидаги ривояти, 397)

 Шунингдек у киши: “Сизлардан бирингиз намозга турса олд томонига тупурмасин, чунки у Аллоҳ Субҳанаҳу таоло билан гаплашиб турган бўлади, намозда турган ҳолида ўнг томонига ҳам тупурмасин, чунки ўнг томонда фаришта турган бўлади. У чап томонига, ёки оёғи остига тупурсин ва уни кўмиб қўйсин”,- деганлар. (Бухорий ривояти, Фатхул Борий, 416, 1/512)

 У киши соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Сизлардан бирингиз намозга турса ўз Роббиси билан гаплашган бўлади, Роббиси эса у била қибласи ўртасида бўлади, шунинг учун ҳеч қайсингиз қибла томонга тупурмангиз, фақат чап томонга ёки оёқ остига бўлади”. (Бухорий ривояти, Фатхул Борий, 417, 1/513)

 Бугунги кунда масжидларда гилам ва шунга ўхшаш нарсаларнинг тўшалганлиги оддий ҳолатдир, шунинг учун киши агар тупургиси келса ўз дастрўмолини ёки бошқа бир нарсасини чиқариб унга тупурадида, яна жойига қайтариб қўяди.

 Намозда эснамасликка ҳаракат қилиш

 Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангизни намозида қаттиқ эсноқ тутиб қолса, уни бор кучи билан бостирсин, шунда шайтон кирмайди...” (Муслим ривояти, 4/2293). Агар шайтон кириб қолса у хушуни бузиб қўйиши ва бунинг устига яна эсновчини масхара қилиши ҳам мумкин.

 Намозда қўлларини сонига туширмаслик

 Абу Ҳурайра айтганлар: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам намозда қўлларни сон устига туширишни ман қилганлар”. (Абу Довуд ривояти, 947, Саҳиҳул Бухорий, Китобул Амл фис Солат, Бобул Ҳазр фис Солат)

 Зиёд ибн Субайҳ ал-Ҳанафий айтганлар: “Мен Умарнинг ёнида намоз ўқиётгандим ва қўлларимни сонимга қўйдим, у киши менинг қўлимга урдилар. Намозларини тугатганларидан сўнг у киши шунда дедилар: “Намозда бу мумкин эмас, уни бизга Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ман қилардилар”. (Имом Аҳмад ривояти, 2/106 ва бошқалар, Ҳофизул Ироқий томонидан Тақрижул Иҳёда саҳиҳ саналган, қаранг: Ирво, 2/94)

 Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламнинг қўлни бундай тутишни ҳордиқ чиқараётган Жаҳаннам аҳлига хос деганлари ривоят қилинади, Аллоҳ ўзи бундан паноҳ берсин. (Байҳақий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган. Ироқий унинг муснади саҳиҳга ўхшаш деганлар)

 Намозда кийимни ҳаддан ортиқ туширмаслик

 Ривоятга кўра, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам эркак кишини кийимни ҳаддан ташқари туширишдан ва оғзини матоҳ билан беркитишдан қайтарганлар. (Абу Довуд ривояти, 643, Саҳиҳул Жомеъ, 6883, бу ҳадисни ҳасан деб айтган). Авнул Маъбудда Хаттобий келтирганлар: “Ас-Садл – бу кийимни ҳаддан ташқари пастга туширишдир”. Маркатул Мафотинда (2/236) шундай келтирилади: “Ас-Садл тамоман ман этилган, чунки унинг зимнида намоз учун ёмон нарса - риёкорлик бор”. Ан-Ниҳоийнинг муаллифи шундай келтирган: “Бу шундай кийимга ўранишки, рукуда ҳам, саждада ҳам қўллар унинг ичида қолиб кетаверади”. Айтишларича, бу ишни яҳудийлар қилишган. Яна айтилишича, Ас-Садл дегани, бу кийимни бош ва елкалардан ўтказиб кийиш, унинг чеккаларини одатдагидан зиёда қилиб пастга туширишга айтилади, бу вазиятда, намозхонни чалғитмайдиган ва унинг хушусига зиён етказмайдиган, яхшилаб боғланган ва ўтказилган кийимдан фарқли ҳолда, киши бундай кийимни озода тутиш пайида бўлиб, хушусига зарар етказади. Бу турдаги кийимлар ҳозиргача Африқо давлатларида ва баъзи бошқа жойларда учраб туради, қандайдир маънода баъзи араб либослари ҳам намозхонни чалғитади, уларни тузатиб қўйиш билан, агар боғилари бўшаб қолса уларни боғлаш ва бошқалар билан уни овора қилади. Бу нарсадан сақланиш керак.

 Оғизни матоҳ билан ёпиб бўлмаслигининг сабаби, уламонинг тушунтиришича, бу ҳолда кишининг Қуронни тиловат қилишида ва тўғри сажда қилишига халақит беришидир.

 Ҳайвонларга тақлид қилмаслик

 Аллоҳ Одам боласини улуғлади ва уни гўзал қилиб яратди, шунинг учун Одам боласига ҳайвонларга тақлид қилиш ва уларга ўхшаш уят бўлади. Бизга намозда ҳайвонларнинг бир қатор туришлари ва ҳаракатларини такрорлаш ёки уларга тақлид қилиш тақиқланган, чунки бу хушуга зиддир, ва ҳамда бу намозхоннинг намози пайтида беўхшов ва нолойиқ иш бўлади. Мисол учун, ривоятга кўра, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам намозда уч нарсани ман қилганлар: товуқдай дон чўқимоқлик, ҳайвонга ўхшаб билакларини кериш, ва ҳамиша бир жойда намоз ўқимоқ, худди фақат ўз жойида ўтлайдиган туяга ўхшаш. (Аҳмад ривояти, 3/428). Ривоятларга кўра, масжиднинг бир жойини банд қилиб, доимо унда намоз ўқиб юрадиган киши, фақат ўз ҳудудида ўтлайдиган туяга ўхшайди. (Фатхул Раббоний, 4/91). Бошқа ривоят бўйича: “У киши менга товуқдек дон чўқимоқни, итдек ўтирмоқни ва тулкидек айланмоқликни ман этдилар”. (Имом Аҳмад ривояти, 2/311, Саҳиҳут Тарғиб, 556)

 Хушули бўлишга тегишли бу барча нарсаларни айтиб ўтганимизнинг боиси биз унга интилишимиз, хушуга тўсқинлик қилувчи нарсалардан сақланишимиз учундир.

 Хушуга тегишли яна бир нарса бор, унга уламо шунчалик катта аҳамият беришадики, уни бу ерда эслатиб ўтиш жоиз бўлади:

 Уйда яхши одатлар

 Уйда хайрихоҳликни тарғиб қилиш

 Оиша (р.а.) ривоят айтадилар: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки Аллоҳ таоло одамларнинг уйига яхшиликни раво кўрса, У уларнинг ўртасида хайрихоҳликгни ўрнатади”, -дедилар. (имом Аҳмаднинг Муснаддаги ривояти, 6/71; Саҳиҳул Жомеъ, 303) Бошқа ривоятда: “Қачонки Аллоҳ уй аҳлини севса, У уларнинг орасида хайрихоҳликни ўрнатади”,-деганлар. ( ибн Аби Дунё ва бошқ. Ривояти, Саҳиҳул Жомеъ, 1704). Бошқа сўз билан айтганда улар бир бирларига меҳрибон бўладилар. Бу уйдаги саодатга эришиш йўлларидан биридир, ахир чунки эр-хотин ўртасидаги ва болаларга бўлган хайрихоҳлик жуда яхши самараларни берадики, уларга қаттиққўллик билан эришиб бўлмайди, чунки Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хайрихоҳликни яхши кўради ва унга шундай ажрни берадики, ундай ажрни қаттиққўллик ёки бошқа нарса учун бермайди”. (Муслим ривояти, Китобул Бирр вас Силла вал Адаб, 2592)

 Хўжалик ишларида хотинига ёрдам

 Кўпчилик эркаклар уй хўжалик ишларини ўзидан паст бўлган бир нарса деб билишади, улардан баъзилари эса агарда хотинига ёрдам берса бу уларнинг мавқеини ва обрўйини пастга уради деб ўйлашади.

 Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам эса “ўз кийимларини ўзлари ямаган пайтлари, ковушларини тузатган пайтлари ҳам бўлган, ва бошқа эркаклар ўз уйида қиладиган турли ишларни қилардилар”. (Имом Аҳмаднинг Муснаддаги ривояти, 6/121, Саҳиҳул Жомеъ, 4927)

 Оиша онамиздан (р.а.) Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилишлари ҳақида сўралганда у киши фақат кўрганлари ҳақида гапириб берардилар. Бошқа ривоятда шундай деганлар: “У киши соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай бошқа одам каби эдилар: кийимларини тозалар эдилар, қўйларини соғар эдилар ва ўз юмушларини ўзлари бажарар эдилар”. (Имом Аҳмаднинг Муснаддаги ривояти, 6/256; Ас-Силсилатус Саҳиҳа, 671).

 Яна у кишидан (розиаллоҳу анҳо) Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилганлари ҳақида сўралганда: “Оилалари тўғрисида ғамхўрлик қилар эдилар, намоз вақти кирганда, намозга қиқар эдилар”,-деб жавоб берганлар. (Бухорий ривояти, Фатх, 2/162)

 Бизнинг кунларда биз ҳам шундай қилганимизда уч нарсага эга бўламиз:

 Биз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ибратларига эргашган бўлардик
Биз аҳли аёлларимизга ёрдамлашган бўлар эдик
Биз ўзимизни гердайган эмас, балки хоксорроқ ҳис қилар эдик.

 Баъзи эрлар овқат ҳали пиширилаётган бўлсаю, бола эса овқат сўраб йиғлаб турган бўлса ҳам аҳли аёлларидан дарҳол овқат беришни талаб қиладилар; улар болани қўлларига олишни ёки овқатни озгина кутишни билмайдилар. Бу ҳадислар уларга эслатма ва ибрат бўлсин.

 Оила аъзоларига меҳр-муҳаббатли ва ҳазилкаш бўлиш

 Аҳли аёлига ва болаларига меҳр кўрсатиш уйдаги шодлик ва хайрихоҳлик муҳитини барпо этади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Жобирга бокира қизга уйланишни тавсия этиб, шундай дедилар: “Нега бокира қизга уйланмайсан, у билан ўйнар эдинг ва у ҳам сен билан ўйнар эди, уни қувонтирар эдинг ва у ҳам сени қувонтирар эди?”. (ҳадис Саҳиҳайннинг кўп жойида келтирилган, Бухорийдаги каби, Фатҳ, 9/121). Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар: “Аллоҳнинг исми айтилмаган барча нарса бефойда ва ўйиндир, магарам тўрт нарсадан бошқа: эр ўз аёли билан ўйнаса...”. (Насаийнинг Ушратун Нисодаги ривояти, 87; шунингдек Саҳиҳул Жомеъда).

 Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз билан бирга ғусл қилганларида аёлларига меҳр билан муносабатда бўлганлар, бу ҳақда Оиша онамиз (р.а.): Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ва мен бирга бир идишдан ғусл қилар эдик ва у киши идишдаги сувнинг ҳаммасини ўзларига олиб қўйгандек қилиб кўрсатардилар, ва мен: “Менга ҳам озгина қолдиринг, менга ҳам озгина қолдиринг”, дердим”,-деганлар ва улар икковлари ҳам жунуб ҳолида бўлишган.

 Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам болаларга меҳр кўрсатишда туган йўллари жуда ҳам машҳурдир ва улар ҳақида бу ерда улар ҳақида эслатмаса ҳам бўлади. Юқорида айтиб ўтилганидек у киши кўпинча Ҳасан ва Ҳусайнларга меҳрибончилик кўрсатардилар. Эҳтимол у киши сафардан қайтганларида болалар қувонганининг сабабларидан бири шудир; саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинганидек, у киши билан саломлашишга ошиқишарди: “Қачонки у киши сафардан қайтсалар, у кишини кутиб олиш учун уйларидаги болалар олиб чиқиларди”. У киши (с.а.с.) уларни қаттиқ қучоқлаб олардилар, Абдуллоҳ ибн Жаъфар шундай деганлар: “Қачон Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам сафордан қайтсалар, бизларни у кишини қаршилашга олиб чиқар эдилар. Кунларнинг бирида, Ҳасан, Ҳусайн ва мен у кишини қаршиладик. У киши Мадинага киргунимизча биримизни олдиларига, бошқамизни орқаларига мингаштириб олдилар”. (Саҳиҳул Муслим, 4/1885-2772; Туҳфатул Аҳвази даги шарҳга қаранг, 8/56)

 Буни баъзи бахтсиз уйларда вужудга келган ҳолат билан таққосланг, у ерда чин ҳазиллар қилинмайди (яъни ёлғон аралашмаган ҳазиллар), меҳр ва шафқат бўлмайди. Кимки болаларни ўпиш унинг обрўсига тўғри келмайди деб ўйласа, қуйидаги Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисни ўқисин: “Расулуллоҳ (с.а.с.) Ҳасан ибн Алини ўпдилар, Ақро ибн Ҳабис ат-Тамим эса ёнларида ўтирган эди. Ақро деди: “Менинг ўнта фарзандим бор, лекин ҳеч қачон улардан бировини ўпмаганман”. Расулуллоҳ (с.а.с.) унга қарадилар ва шундай дедилар: “Кимки шафқат кўрсатмаса, унга шафқат кўрсатилмайди”.

 Уйдаги ёмон одатларга қаршилик кўрсатиш

 Ҳар бир оила аъзосининг ёлғон гапиришлик, ғийбатчилик, чақимчилик ва бошқалар каби баъзи бир ёмон сифатлари бўлади. Бу ёмон сифатларга қаршилик кўрсатиб, уларга чора кўриш лозим.

 Баъзилар бундай нарсаларга қарши ягона чора деб қаттиқ жазо қўллаш керак деб ўйлашади. Қуйидаги ҳадис бу борада жуда ибратлидир: Оиша онамиз айтадилар: “Агар Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам у кишининг оила аъзоларидан бирови ёлғон гапиргани ҳақида хабар етиб борса, у киши ўша одам билан тавба қилгунича гаплашмасликка ҳаракат қилардилар”. (Имом Аҳмаднинг Муснадига қаранг, 6/152. Шунингдек ҳадис матни Саҳиҳул Жомеъда, 4657)

 

Ҳадисдан кўринадики, бундай ҳолатларда одамни ажратиб, у билан гаплашмай қўйиш жазо қўллашдан кўра, айниқса жисмоний жазодан кўра таъсири кўпроқ бўлиши мумкин. Шунинг учун ота-оналар ва тарбиячилар бу ҳақда ўйлаб кўрсинлар.

 “Қамчинни оила аъзоларига кўринадиган жойга осиб қўйинглар”. (Абу Наимнинг ривояти, 7/332; Силсилатус Саҳиҳ, 1446)

 Жазога ишора – бу тартибга чақиришда таъсирчан нарсадир, шунинг учун уйда қамчинни ёки таёқни осиш бошқа ривоятда ҳам тушунтирилганки, унда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Қамчинни оила аъзоларига кўринадиган жойга осиб қўйинглар, бу эса уларни тартибга чақиришда таъсирлироқдир”,-деб айтганлар. (Табароний ривояти, 10/344-345, Силсилатус Саҳиҳ, 1447)

 Деворда осиғлиқ жазо қуролининг кўзга кўриниб туриши ёмон нияти бўлганларни жазодан улуш олмаслиги учун ёмон хулқдан сақланишга мажбур қилади. Бу уларнинг яхши хулқли бўлишига омил бўлиб хизмат қилади. Ибн Анбари айтадилар: “Ҳар қандай ҳолатда ҳам буни уриш учун қўллаш назарда тутилмаган, чунки Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳеч кимга ундай қилишни буюрмаганлар. Бу ерда кўзда тутилган мақсад: бу уларни доимий одобга ўргатишдир“. (қаранг: Файзул Қодирил Маънавий, 4/325)

Уриш бу одоб ўргатиш усули эмасдир, уни фақат бошқа барча усуллар қўллаб бўлингандагина ёки бир кишини фарз намозларини ўқишга мажбур қилишдагина қўллаш мумкин, чунки Аллоҳ айтади: “... Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг....” (Нисо, 4:34)

 Шунингдек ҳадис бор: “Болаларингизни етти ёшидан намоз ўқишга буюринг, ўн ёшида буни қилмаса, унда уринг”. (Абу Довуд Сунани, 1/334; шунингдек қаранг: Ирвоул Жалил, 1/266).

 Заруратсиз уришга келсак, бу зулмдир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам соллоллоҳу алайҳи васаллам бир аёлга бир кишига турмушга чиқмасликни тавсия қилдилар, чунки у елкасида доимо таёқ кўтариб юрар эди, яъни у ўз аҳли аёлларини урар эди. Бошқа жиҳатдан, шундайлар ҳам борки, улар баъзи кофирий таълим-тарбия назарияларига риоя қилиб, бундай тарбия усулидан ҳеч қачон фойдаланмаслик керак деб ўйлайдилар; бу ҳам шариатга зид бўлган хато фикрдир.

 Уйдаги ёмонлик

 1) Эри уйда бўлмаган аёлнинг олдига номаҳрам қариндашларнинг кириши ҳолатларидан сақланинг;
2) Меҳмонда эркаклар ва аёллар алоҳида ўтириши лозим;
3) Уйда эркак ҳайдовчи ва аёл ходималарнинг туриши хавфидан эҳтиёт бўлинг;
4) Беҳаё кишиларни уйингиздан узоқлатинг;
5) Телевизорнинг хавфидан эҳтиёт бўлинг;
6) Телефоннинг ёмонлигидан сақланинг;
7) Сиз кофирларнинг ёлғон динлари ёки худолари ва уларнинг маъбадлари белгиларини билдирувчи барча нарсаларини йўқ қилишингиз керак;
8) Тирик мавжудотлар тасвирланган сувратларни йўқ қилиш;
9) Уйингизда чекишга рухсат қилманг;
10) Уйингизда ит боқманг;
11) Уйингизга ортиқча безак беришдан сақланинг (оддийликка ҳаракат қилинг).

 Уйнинг ичи ва ташқариси

 Жойлашуви ва кўриниши мувофиқ бўлган уйни танлаш

 Шубҳасизки ҳақиқий мусулмон уйни танлашда унинг жойлашуви ва кўринишига шундай аҳамият берадики, бошқа ҳеч ким ундай қилмайди.

 Мисол учун жойлашишига келсак:

 Уй масжидга яқинроқ бўлиши керак. Бу яққол афзалликларга эга: азоннинг айтилиши одамларга намозни эслатиб, уларни унга уйғотади, масжидга яқин жойда яшаш эркак кишига унинг жамоасига қўшилишга, аёл киши учун эса масжид карнайлари орқали ундаги зикр ва Қуронни эшитишга, болаларга эса Қуръон ўргатиладиган тўгаракларга боришга ва бошқа нарсаларга имкон очади.

 Уй беҳаё кишилар яшайдиган, ёки кофирларнинг ҳамжиҳатлиги бор бўлган ҳамда умумий чўмилиш ҳовузи ва бошқа нарсалари бўлган бинода бўлмаслиги керак.

 Уй бошқаларни томоша қилиш, ёки бошқалар томонидан томоша қилиниш имконини бермаслиги керак, шундай бўлганда пардалар билан тўсиш ёки девор ё панжарани баландроқ кўтариш лозим бўлади.

 “Бахтнинг уч нарсаси бор ва бахтсизликнинг уч нарсаси бор. Бахт бу: солиҳа аёл, қайсики унга қараб лаззатланасиз, узоқда бўлсангиз унинг ўзи ва молингиз хусусида кўнглингиз тўқ бўлади; ювош улов, қайсики ўртоқларингиздан орқада қолиб кетмасликка ёрдам беради; ва кенг уй, қайсики ичида кўп қулайликлари мавжуд. Ва бахтсизликнинг нарсалари бу: ёмон хотин, қайсики унга қараб таъбингиз хиралашади ва сизни доимо қарғайди, ва узоқда бўлсангиз унинг ўзи ва молингиз хусусида кўнглингиз тўқ бўлмайди; қайсар улов, қайсики уни қамчилаб чарчайсиз, лекин бу ўртоқларингиздан орқада қолиб кетмасликка ёрдам бермайди; ва қулайликлари оз бўлган уй”. (Ҳоким ривояти, 3/262; Саҳиҳул Жомеъ, 3056)

 Ҳаво алмашиб туриши, табиий ёруғлик ва бошқа гигиена-озодалик томонларига эътибор қаратиш лозим. Бу нарсалар молиявий ва татбиқ этиш имкониятларига боғлиқдир.

 Қўшни танлаш

 Бу масала муҳимлиги сабабидан унга алоҳида тўхталиб ўтишни талаб этади.

Бизнинг кунларда қўшнилар биб-бирига кўпроқ таъсир кўрсатади, чунки уйлар бир-бирига яқинроқ бўлиб қолди ва одамлар бир бинода, хонадонларда ва жамоаларда бирга яшашади.

 Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бизга бахтнинг тўрт сабаби ҳақида айтдилар, улардан бири бу солиҳ қўшнидир, ва бахтсизликнинг тўрт сабабини айтдилар, улардан бири ёмон қўшнидир. (Абу Наимнинг Хилёдаги ривояти, 8/388; Саҳиҳул Жомеъ, 887). Кейингиларнинг шарри жиддийлигидан Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам ўз дуоларида Аллоҳдан паноҳ сўраганлар: “Алоҳумма инни аъузу бика мин жар ас-су фи дарил мукама фа инна жарал бадия йатахаввил" (Аллоҳим, доимий турар жойимдаги ёмон қўшнидан Сенинг паноҳингга қочаман, ҳақиқатда саҳродаги қўшни йироқлашувчидир).

 У киши мусулмонларга доимий яшаш жойидаги ёмон қўшнидан Аллоҳдан паноҳ сўрашни буюрганлар, чунки саҳродаги қўшни эртами-кечми йўлида давом этади. (Бухорийнинг "ал-Адаб ал-муфрад"даги ривояти, 117; Саҳиҳул Жомеъ, 2967)

 Ёмон қўшнининг эр-хотинларга ва уларнинг фарзандларига бўладиган таъсири, ёки унинг нохушликлар келтириши, ёки у билан бўлган қўшничиликдан ёғиладиган офатлар тўғрисида бу ерда гапириб ўтиш учун жой ҳам камлик қилади. Ақл эгалари учун юқорида келтирилган ҳадисларнинг ўзини ҳам ҳаётда қўллаши етарлидир. Бу муаммони ҳал қилишнинг бошқа бир амалий йўли, бу баъзи меҳрибон инсонлар бу масала ҳал бўлиши учун ўз аҳли оилалари учун ён теваракдаги уйларни ёллайдилар. Бу йўл жуда қимматга тушиши мумкин, лекин яхши қўшнининг баҳоси йўқ.

 Уйдаги зарур бўлган таъмирга эътибор қаратиш ва барча қулайликларни ишлайдиган ҳолатга келтириш

 Бизнинг асримиздаги бизга Аллоҳ берган неъматларидан бири бу кондиционер, музлатгич, кир ювиш машинаси ва бошқалар каби “техника янгиликлар”идирки, улар кўп нарсани соддалаштирадилар ва вақтни тежайдилар. Шароитига қараб, ортиқча исрофгарчиликсиз ёки молиявий қашшоқлашувгача олиб бормасдан юқори сифатли маиший техник жиҳозга эга бўлиш доноликнинг ўзгинаси бўлади. Биз яна фойдали янги нарсаларни ҳеч нарсага яроқсиз ортиқча дабдабали нарсалардан фарқлашда эҳтиёт бўлишимиз керак.

 Уйдаги ғамхўрликнинг бир кўриниши, бу бузилган маиший техникани ва қулайликларни тузатишдир. Баъзи кишилар бунга лоқайд бўладилар ва уларнинг хотинлари уйда зарарли ҳашаротлар тўлиб-тошганлиги, сантехника ишламаслиги, қўланса ахлат тўпланиб ётганлиги, уйда синиқ ва ташландиқ мебелларнинг кўплигидан нолийдилар.

 Шубҳасиз бу нарса уйдаги бахтли ҳаёт йўлидаги ғов, ҳамда эр-хотинлик ва саломатлик муаммоларининг сабабидир. Ақлли киши бу муаммоларни ҳал қилишга шошади.

 Оилада саломатлик ва гигиенага эътибор қаратиш

 Қачон оила аъзоларидан бири бетоб бўлиб қолса, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръондаги охирги икки сурани ўқиб, унга дам солардилар. (Муслим ривояти, 2192)

 У кишининг оила аъзоларидан бири касал бўлиб қолса, у киши шўрва пиширтирардилар ва уни пишириб беришарди, сўнгра у киши беморга уни ичишни буюрадилар ва дердилар: “Бу ғамгин кишининг юрагини мустаҳкамлайди ва бемор кишининг қалбини тозалайди, мисли бирингиз юзидан чангни артиб ташлагандек. (Термизий ривояти, 2039; Саҳиҳул Жомеъ, 4646)

 Эҳтиёткорлик чораларини татбиқ этиш йўлларидан бири:

 Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Қуёш ботгандан сўнг болаларингизни уйда тутиб туринглар, чунки шайтонлар шу пайтда қўзғаладилар. Сўнгра, кечқурундан бир соат утса, болаларингизни қўйиб юборинг, эшикларингизни беркитинг ва Аллоҳ номини зикр қилинг, бир чўп қўйиб бўлсада хумдонларингиз оғзини беркитинг ва Аллоҳ номини зикр қилинг, чироғларингизни ўчиринг”. (Бухорий ривояти, Фатх, 10/88-89)

 Муслим ривоятида у киши (с.а.с.) шундай деганлар: “Эшикларингизни беркитинг, идишларингиз устини ёпинг, чироғларингизни ўчиринг ва боғичларингизни маҳкам тугунланг (яъни хумдонларингизни устини ёпинг – у замонларда одамлар хумдон оғзига матоҳ ёпиб, уни тугунлаб боғлашарди), чунки шайтон беркитилган эшикни очолмайди, усти ёпилган нарсани очолмайди, сиз боғлаган тугунни ечолмайди. Ва сичқон ёнғин чиқаролмайди (яъни чироғни ағдариб, уйда ёнғин чиқариш маъносида)”. (Имом Аҳмаднинг Муснаддаги ривояти, 3/103; Саҳиҳул Жомеъ, 1080)

 Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ухлашга ётаётганингизда уйдаги оловни ёниқ ҳолда қолдирманг”. (Бухорий ривояти, Фатх, 11/85)

 Валлоҳу аълам. Ва соллоллоҳу ъала набийина Мухаммад.

Абу Муслим тайёрлади

-----------------
* Оятларнинг маъно таржималари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Тафсири Ҳилол”ларидан олинган, Иккинчи нашр, Тошкент-2005 (2008)