1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Аёли билан ота-онасининг ўртасини чиройли келиштиради

 

Солиҳ мусулмон эркак ота-онаси ва аёлини тенг рози қилади. Ҳар икки тарафга зулм бўлиб қолмаслиги учун улар билан бўлган муомалада заковати, ҳалимлиги, кучини ишлатади.

Ана шунда ота-онасига оқ бўлмайди ва аёлига ҳам зулм қилмайди. Балки у ота-онасининг ҳам, аёлининг ҳам ҳаққини жойига қўяди. Ота-онасига яхшилик қиламан деб, аёлининг ҳуқуқини оёқости қилмайди. Чинакам мусулмон, модомики тақво зоди роҳиласи билан озиқланган, ота-онага ҳам, аёлга ҳам бир хил қарайдиган ва ҳар бирини ўзининг мақомига қўядиган Ислом кўрсатмалари ва таълимотларидан ташкил топган гўзал ахлоқ билан хулқланган экан, бунга қодир бўлади.

"Мусулмон ахлоқи" китобидан