1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Турмуш қуришнинг жинсий ғариза (хоҳиш, истак, майл) билан боғлиқлиги

 

 

 

Улуғлиги юксак бўлган Аллоҳ никоҳланишни, орқали ғариза ва жинсий шаҳватни ҳар хил ёмонликлардан тўсиб қўйди. Инсонларга турмуш қуриш ихтиёри берилмайди, балки ғариза ва жинсий шаҳватни ейиш­ичишга ўхшаш зарурий эҳтиёж қилиб қўйди. Бу билан инсон навининг доимийлиги сақланиб қолди. Мусулмон киши ушбу жасадий лаззат билан ҳам Аллоҳнинг розилигига эришади, чунки бу борлиқ одам сабаблик пайдо бўлган ғояни амалга оширади. Бу ғоя тақводор, солиҳ халқлар билан бирга яшаб, Аллоҳга ибодат қилиш ва ҳақиқат билан адолатни ўрнатишлари ва ер юзида Одам (а.с.) ва унинг зурриётлари халифа бўлишидир: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга: «Мен Ерда (Одамни) халифа қилмоқчиман», деганида улар айтдилар…» (Бақара сураси, 30).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тақводор, авлиё кишиларни солиҳ зурриёт ва фарзандлар сўраб, дуо қилишга ундайди. Зеро бу нарса никоҳ қуришдаги юксак мақсаддир.

Аллоҳ таоло шундай дейди: «Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин (ва бизларни тақводорларга пешво қилгин)», дейдиган кишилардир…» Яъни, кўзлари уларни кўрганида қувонадиган ва улар сабабли дунёда ҳам охиратда ҳам бахтли бўладиган солиҳ зурриёт­авлод назарда тутиляпти (Фурқон сураси, 74)