1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Исломий никоҳ Аллоҳга бўлган ибодат ва яқинликдир

 

 

 

Оила қуриш ислом дини нуқтаи назаридан Аллоҳга ибодат ва унга яқинлик ҳисобланади. Мўмин киши, ниятини холис қилиб, қарорида қатъий ва содиқ бўлиб, никоҳланишдан мақсади нафсини ҳаромдан сақлаш бўлса, у билан ажр­савобга эга бўлади ҳамда ибодатнинг савобини топади.

Қуйида Аллоҳнинг танланган пайғамбари Мустафо (с.а.в.) ўзларининг улуғ, пайғамбарлик кўрсатмаларида баён қилиб берган маънодан кўра олийроқ, юксакроқ маъно топа олмаймиз. Ул зот айтдилар: «Сизларнинг бирортангиз аёлига қўшилишида садақа бордур».: «Ў Расулаллоҳ! Бирортамиз шаҳватини қондирса, бу нарсада унга ажр ҳам борми?» дея сўрашди. Айтдилар: «Агар ҳаром йўл билан қондирганида, унга гуноҳ бўлармиди?». «Ҳа», деб жавоб беришди: «Худди шундай, агар ҳалол йўл билан қондирса унга ажр бўлади», дедилар (Бу Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоятлари.)