1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Ояти кариманинг нозил бўлиш сабаблари

 

 

 

Ибодатлар шаҳватлардан узилиш ойи бўлган Рамазон кечаларида аёллар билан қўшилишга рухсатнинг нозил бўлиш сабаблари қуйидагича бўлган: Имом Бухорий Барро ибн Озибдан (р.а.) ривоят қилиб, айтади: «Рамазонда рўза тутиш ҳукми туширилганида, бир ой аёлларга қўшилиш мумкин эмас эди ва эркаклар ўз нафсларига хиёнат қилар эдилар», яъни шаҳватдан узилишга қурблари етмай, кечалари аёллари билан қўшилиб қўярдилар. Бу хусусда азиз ва улуғ зот Аллоҳ қуйидаги сўзларни туширди:

 «Аллоҳ сизлар ўзларингга хиёнат қилаётганларингни билиб, тавбаларингизни қабул қилди ва сизларни афв этди».

Ибн Аббосдан (р.а.) айтадилар: «Мусулмонлар рамазон ойида хуфтонни ўқиб бўлишгач,  овқат ейиш  ва аёли билан қовушиш уларга то кейинги кун ўтиб, қуёш ботиб шом вақти кирмагунича ҳаром қилинган эди. Яъни, ифторликдан хуфтонгача бўлган вақтдагина ҳалол эди. Сўнг баъзи инсонлар Рамазон кечалари хуфтондан кейин аёллари ва таомлардан тийила олмаганлар, уларнинг ичида Умар бин Хаттоб (р.а.) ҳам бўлган. Улар бу хусусида Расулуллоҳ (с.а.в.)га шикоят қилганларида Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилган:

 «Сизларга рўза кечасида хотинларингизга қўшилиш ҳалол қилинди. Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз, Аллоҳ сизлар ўзларингга хиёнат қилаётганларингни билиб, тавбаларингизни қабул қилди ва сизларни афв этди. Энди улар билан (рўза кечаларида ҳам бемалол) қовушингиз ва Аллоҳ сизлар учун ёзган нарсани (фарзандни) талаб қилингиз! Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб­ичаверинглар» (Бақара, 187).