1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Никоҳ пайғамбарлар ва расул (элчи)лар суннати

 

 

 

Шариат буюрадиган никоҳ инсонларнинг йўлбошчиси бўлмиш набийларнинг суннатидир. Улар уйланганлар ва зурриёт қолдиришган. Демак, уларга эргашишлик талаб қилинади. Аллоҳ таоло уларни дунё гули ва ҳаёт дарахтидан узилиб таркидунёчилик ва роҳиблик қилмагани, балки никоҳланиб насл қолдирганлари тўғрисида ҳикоя қилган.

Мушриклар Муҳаммад (с.а.в.)нинг аёллар билан никоҳланганларини сабаб қилиб у кишининг пайғамбарлигини шикор қилишган. Қуръони каримда никоҳ у зотдан аввалги пайғамбарларнинг ҳам суннати эканлигини, Муҳаммад (с.а.в.) ихтирочи ва бидъатчи эмасликлари ҳақида баён қилинган:

 «Дарҳақиқат, Сиздан илгари ҳам (кўп0 пайғамбарлар юборганмиз ва уларга жуфтлар ва зурриётлар берганмиз» (Раъд сураси, 38­оят.)

Саҳиҳ ҳадисда келганки: «Тўрт нарса пайғамбарларнинг суннатидир: ҳаё, ҳушбўй ишлатиш, мисвок ва никоҳ». Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.) Шундай экан, бу никоҳ пайғамбарлар суннати бўлса ва Аллоҳ инсонни яратиб, наслининг давомий бўлишига сабаб қилган фитрат­табиатдан бўлса, қандай қилиб пайғамбарлар саййиди (с.а.в.) га эътироз билдириш мумкин)