1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Абу Дардо (р.а.) билан Салмон (р.а.) қиссалари

 

 

 

Набий (с.а.в.) Мадинага ҳижрат қилганларида муҳожир ва ансорларни ака­ука тутинишга ундаганлар. Салмон Форсий Аллоҳ розилиги учун Абу Дардо билан биродар бўлди. У киши Аллоҳ розилиги учун ўз биродарларини доим зиёрат қилиб турардилар. Кунларнинг бирида биродарининг уйларига зиёрат учун борганларида уйларидан топа олмадилар. Абу Дардонинг аёллари зийнат кийимларда эмас, балки иш кийимида эди. У киши: «Сенга нима бўлди?» деб сўрадилар. Аёл: «Биродарингиз Абу Дардонинг дунё билан ишлари йўқ», дедилар. Шу пайт Абу Дардо келдилар, Салмонни кўриб, хурсанд бўлдилар. Уларга овқат келтирганида, у киши: «Енг, мен рўзадорман», дедилар. Салмон унга жавобан: «Аллоҳга қасамки, мен билан бирга таом емасангиз, мен ҳам емайман», дедилар. Шунда, нафл рўза тутганлари учун (уни бузиб) бирга овқат едилар. Кеч кирганда Салмонга жой ҳозирлаб, ўзлари намоз ўқишга тургандилар, Салмон: «Ҳозир ухланг», дедилар. Абу Дардо ухладилар. Сўнг (яна) туришга ҳаракат қилганларида (яна) «Ухланг», дедилар. Туннинг охирига бориб қолганда: «Энди туринг, бирга намоз ўқиймиз», дедилар. Намоздан кейин Салмон у кишига: «Албатта, сенда Раббингнинг ҳаққи бор ва сенда эса нафсингнинг ҳаққи бордир. Бас, ҳамма ҳақдорларнинг ўз ҳаққини бер», дедилар. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.)га хабар берилганида: «Салмон рост айтибди», дедилар (Бухорий ривояти).