1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Нодонлик, енгилтаклик ва аҳмоқлик

 

 

 

Никоҳ кечасидан олдин куёвнинг келинни кўришига рухсат бермаслик нодонлик ва аҳмоқлик эмасми? Никоҳдан кейин унинг қоматини кўриб, балки кўзи қувонар. Агар бунинг акси бўлса-чи? Уни «гўзаллик маликаси» сифатида тасаввур қилиб, аслида «укки»ни кўрса, қийинчилик ва ишкаллар бошланмайдими? Шоир ҳадисдан                                                                                        фойдаланиб, тўқиган шеъридаги аҳволда кўрса: 

Ожиз эмас, кўрасан, очса оғзини,

Олов эшикларидан деб ўйлайсан уни.

Бундай пайтда надомат ва мусибатлар кучаймайдими? Куёвнинг кўриниши қизга ёқмаса, қизнинг аҳли нима қиладилар? Ахир улар қизларининг куёвини ё узоқдан, ёки парда орқасидан кўриб кифояланганлар. Никоҳ куни уни ўз кўзлари билан кўрса ва ўйлаганидек «қуёш» суратида» эмас, балки «маймун» суратида кўрса… Бунинг натижасида у фитнага тушиб, бошқа йигитга кўнгил қўйиб кетмайдими?