1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Диндан қочувчи лоқайдлар фирқаси

 

 

 

Кейинги фирқа – Европача урф­одатларга тақлид қиладиган одамлар. Улар қизларини куёв билан бемалол, кузатувсиз ёлғиз қолдириб, бирга юришга қўйиб бераверадилар. Йигит билан қиз кино, ўйингоҳ ва паркларга ҳатто йигит сафарга отланса, сафарга ҳам бирга-бирга кетаверади. Уларнинг ҳужжати – қиз-йигит билан унаштирилган, иккаласи турмуш қурмоқчи, шунинг учун бир-бирининг ахлоқини ўрганиб чиқиши керак. Ота-она қизининг ихтиёрини бегона, номаҳрам эркакка ташлаб қўйишади, орада ҳеч ким кузатувчилик ёки воситачилик қилмайди.